ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Маҳаллий кардиожарроҳлар такрорий аортокоронар шун...

Маҳаллий кардиожарроҳлар такрорий аортокоронар шунтлаш жарроҳлик амалиётини ўтказа оладилар

Республика ихтисослашган кардиология маркази Ўзбекистонда илк маротаба аортокоронар шунтлаш операциясини қайта ўтказиш технологиясини йўлга қўймоқда.

Бу турдаги операциялар юрак-қон томирлари шикастланган бўлишига қарамасдан мускулларни етарлича қон билан таъминлаш имкониятини яратиб беради.

Ўзбекистонда бундан жарроҳлик амалиётлари Республика ихтисослаштирилган кардиология, жарроҳлик марказлари, Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий маркази ва Наманган вилояти кардиология марказида амалга оширилади.

Мазкур жарроҳлик амалиётининг ўтказилиши беморда аортокоронар шунтлаш усулини бошқа қўлланилмаслигига кафолат бермайди. Бир йил ўтгач беморда мазкур опарецияга яна эҳтиёж пайдо бўлиши мумкин.

Бугунги кунда ушбу жарроҳлик амалиётини қайта ўтказиш ҳеч бир марказда бажарилмаяпти. Уни биринчи бўлиб Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг мутахассислари амалга оширишади.

 Мамлакатимизда дастлабки такрорий аортокоронар шунтлаш жарроҳлик амалиётини 2016 йилнинг декабрь ойида ўтказиш режалаштирилган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей