ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Кўзи ёриган аёллар ва чақалоқларни ташишга мўлжалл...

Кўзи ёриган аёллар ва чақалоқларни ташишга мўлжалланган иккита махсус автомобиль хизматга қўйилди

Бундай автомобиллар бизнинг тиббиётчиларимизда кўп. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНФПА томонидан Республика перинатал марказига берилган бу иккитаси уларга сира ўхшамайди.

Улар шу пайтгача сотиб олинмагани сабаби, бунга зарурат йўқ деб ҳисобланарди.

Бироқ она ва бола саломатлигини ривожлантиришга қаратилган дастурни, жумладан,  «2014–2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида»ги  дастурни амалга оширишда республиканинг етакчи тиббиёт муассасалари янги туғилган чақалоқларни парваришлашга мўлжалланган замонавий технологияларни ўзлаштиришни бошлашди. Бир неча йиллар олдин бунга имкон йўқ деб ўйлашарди.

Бу икки машинанинг Республика перинатал марказига берилиши тасодиф эмас. У бугунги кунда ҳомиладорлар ва чақалоқларга юқори технологияли ёрдам кўрсатишда етакчи марказ ҳисобланади. Хусусан, бу ерда чақалоқларга республикадаги энг кучли жарроҳлик ёрдами кўрсатилади. Ўзимизнинг жарроҳлар болалар ҳаётининг биринчи куниданоқ шошилинч мураккаб оперцияларни амалга оширишади.

Тиббий хизматга берилган автомобиллар нафақат пойтахт, балки минтақалардаги Республика перинатал марказларидан ҳам оғир аҳволдаги ҳомиладор аёллар ва чақалоқларни ташиш, бошқа муассасалардаги ҳомиладор ва туғадиган аёлларга ёрдам ташкил этиш имконини беради. Автомобиллар ҳатто тана вазни кичик бўлган чақалоқларни парваришлашга мўлжалланган кислород етказиб берувчи қурилма билан ҳам жиҳозланган.   

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей