ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Хамид Каримов: «Ўлимга олиб келадиган ҳоллар я...

Хамид Каримов: «Ўлимга олиб келадиган ҳоллар янада камроқ бўлади. Бўлажак ислоҳотлар бунга ишонч билдирмоқда »

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳозирги вақтда гематология хизматини ривожлантиришни янада такомиллаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда . Хусусан, сўз гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтини Республика маҳсус илмий-амалий профил тиббиёт марказига қайта айлантириш тўғрисида кетмоқда.

- Тиббиёт муассасамизни қайта ташкиллаштирилиши бу ерда даволаш ва ташҳис қўйишнинг замонавий ,юқори технологик услубларини жорий этиш бўйича олиб борилган ишларнинг мантиқий давомидир, - деб ҳисоблайди суяк илиги илдиз хужайраларини трансплантацияси маркази раҳбари, профессор Хамид Каримов. - Шунга ўхшаш касалликларни даволашда молиялаштиришни аралаш турини жорий этиш имконини беради. 

Молиялаштиришнинг ўхшаш тури академик Воҳидов номидаги жарроҳлик марказида, кардиология марказида ва бошқа монанд мақомга эга бошқа тиббиёт муассасаларда бугун қўлланиб келинмоқда. Яъни, даволаниш ҳаражатларининг бир қисми бюджет ҳисобига, бошқа қисми эса беморлар ҳисобига қопланади. Натижада бемор республикадан четга чиқмасдан ўз вақтида даволаниш имконига эга бўлади.

Профессор Хамид Каримов билан навбатдаги учрашимиз ушбу сўзлардан бошланди. Учрашувимиз дан мақсад институт мутахассислари томонидан қон хосил бўлиш ва лимфа тўқималарида янги пайдо бўлган ёмон шишларни (гемобластозларни) – энг кўп тарқалган шиш касалликларига ташҳис қўйиш ва даволашда инновацияларни қўллаш ва тадбиқ этилиши билан танишиш эди мухбирларимизнинг вазифаси.

Мутахассисларнинг таъкидлашича сўнгги 20 йил мобайнида жаҳон тиббиёт амалиётида юқоритехнологик молекуляр-биологик технологиялар ишлаб чиқилиши ва қўлланилиши туфайли жаҳон тиббиёт амалиётида ҳақиқий революция бўлди - ўлимга олиб келадиган гемобластоз касалликларининг кўп қисмини даволаш имкони туғилди. Молекуляр тиббиёт ривожланишининг даражаси мамлакат тиббиёти даражасини белгилайди. Сўнгги йилларда Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтида мия илиги илдиз хужайраларини трансплантацияси Маркази ташкил қилинди. Марказ юқори технологик лаборатор ва даволаш жиҳозлари билан таъминланган. Улар ёрдамида энг замонавий технологияларни қўллаб зарур ташҳис ва даволашни ўтказиш мумкин.

- Бундан ўн йиллар аввал институтимиз”НовартисФарма” (Швейцария) компаниясининг ҳайрия дастури ёрдамида республикада биринчилардан бўлиб аниқ генлар мутациясига саралаб таъсир этадиган дори воситаларини қўллаб даволашни бошлади (молекуляр-таргет терапияси).
Молекуляр-таргет терапияси шишга қарши терапия ва лейкозни айрим турларини даволашда инқилобий ёриб ўтиш бўлди. Ушбу компаниянинг ҳайрия дастури туфайли мижозларимиз қимматбаҳо дориларни бепул олиш имконига эга бўлишди. Даволашни шу турини бошлаш учун компания фақат битта шарт қўйган: даволашни бошлаш учун лаборатор текширувлари натижаларини тақдим этиш керак – тақдим этилаётган “Гливек” ва “Тасигна” препаратлари беморга аниқ ёрдам беришига ишонч хосил қилиб. - Гап шундаки ушбу воситалар кассаликнинг аниқ шаклларида самара бериши мумкин, - дейди Ҳамид Ёқубович. 2014 йилда лабораториямизни тўлиқ жиҳозлаш нихоясига етгунича , имкондан фойдаланган беморлар сони жуда кам бўлган. Сабаби шундаки, зарур ташҳисни қўйиш учун улар Россия ва бошқа мамлакатларга боришга мажбур бўлишган. Бунга ҳаммани маблағи бўлмаган.
Бугун эса барча зарур таҳлиллар ўзимизда бажарилади, дори олган беморлар сони мингтага етиб қолди. “НовартисФарма” кўрсатган беғараз ёрдам 115 425 840 $ ва 8 064 000 швейцария франкларини ташкил қилади/  Шуни ҳам алоҳида айтиб ўтмоқчи эдимки Европа ва АҚШ етакчи компанияларида ишлаб чиқилган сертификатларга эга асбобларда ишлаймиз, текширувларни эса Германия, Чехия, Туркия, Россия ва бошқа мамлакатларнинг марказларида стажировка ва қайта тайёрлов курсларида ўқиб келган мутахассислар ўтказишади.
   
Бугунги кунда гематология ва қон қуйиш Илмий-тадқиқот институтида беморларни янги молекуляр-биологик текшируви технологияси ва лейкимиянинг IS халқаро шкаласи бўйича комплексли тўртта даражали ташҳиси ва терапияси мониторинги жорий этилган.

Ҳозирги вақтгача ушбу технологияни қўллаб 7500 тадқиқотлар ўтказилган. Ушбу технологиянинг ташҳис қўйиш ва прогноз бериш самарадорлиги 99,9 % ташкил қилади.

Яна битта инновация - беморларни ўз гемопоэтик илдиз хужайралари билан даволаш. Шу кунгача 200 та миелома билан касалланганларга стандарт химиотерапия ўтказилди, 23 та беморларга ва иккита лимфа билан касалланганларга ўз илдиз хужайралари билан юқори технологик терапияси муваффақиятли ўтказилди. Бугунги кунда олдимизда турган вазифа – ушбу амалиётни кенгайтиришдир. Вазифани амалга оширишда молиялаштиришни аралаш шаклларини жорий этиш қўл келиши мумкин.

Институт тадбиқ этган янгиликлардан 117 млн. $ 3 млн. евро ва 8 064 000 швейцария франкларини тежаб қолди. Энг асосийси беморларимизни тузалишларига имкон ортди, улар энди ўз оилаларига қайтиб , меҳнат фаолиятларини давом эттиришлари мумкин. Институтда етарли кадрлар тайёрланган ва илдиз хужайраларини, бошқа орган ва тўқималарини (буйрак, жигар ) ҳам транспланцияларини ўтказиш учун моддий-техник база яратилди.

Ҳозирги кунда институтимиз йирик илмий-тадқиқот марказига айланган, унда янги юқоритехнологик ишланма ва ташҳис , даволаш услубларини тадбиқ этиш , кўпдан кўп беморларга умид бахш этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Республиканинг етакчи тиббиёт муассасалари – Тошкент педиатрия тиббиёт институти. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Самарқанд, Андижон, Бухоро, Хоразм тиббиёт институтлари ва бошқа тиббиёт муассасалари билан иккитомонлама шартномалар асосида илмий-тадқиқот изланишлар олиб борилмоқда.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей