ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Ҳукумат шифокорларнинг аттетациядан ўтиш қоидалари...

Ҳукумат шифокорларнинг аттетациядан ўтиш қоидаларини жорий этди

«Бизнинг шифокорларимиз ҳеч нимани билишмайди», «Яхши тиббиёт ходимини қаердан топса бўлади?» Бунга ўхшаш иборалар ўтмишда қоладими?

Қолади. Аммо вақти билан. Ҳукумат мамлакатдаги шифокорларни эгаллаб турган лавозими бўйича аттестациядан ўтказиш доирасида фармон чиқарди. Шундай қилиб, Вазирлар Маҳкамаси мамлакатда тиббий ёрдам сифатини кўтариш механизмини ривожлантириш йўлида навбатдаги қадамини қўйди.

Шифокорлар, ишга биринчи бор мутахассислиги бўйича бакалавр, магистратура, клиник ординатура ёки биринчи ихтисослашган курсларни тугаллаганларидан сўнг қабул қилинади. Уч йиллик иш муддати ўтганидан сўнг тегишли мутахассислиги бўйича уч ойдан кечиктирмай аттестациядан ўтиши лозим. Бошқа барча мутахассислар аттестациядан беш йилда бир бор ўтишлари керак.

Агар шифокор аттестациядан ўтишни «унутиб» қўйса, у ҳолда дарҳол лавозимидан озод этилмайди. Аввалига бунинг зарурийлиги эслатилади. Кечириб бўлмас сабаблар билан қайта такрорланган тақдирда лавозимига номувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилиш мумкин. Бундай мутахассислар дарҳол пуллик асосда малака ошириш курсларига жўнатилади, шундан кейин эса аттестациядан ўтишлари керак бўлади.

Аттестациядан ўтишда фақат тиббий томондан ёрдам кўрсатишни билиш текширилмайди, замонавий технологиялар билан таниш бўлиш ҳам талаб этилади. Бу эса шифокорларимиз фан ва техника ривожини кузатиб боришга ва малакасини оширишга қизиқишларини ошириш учун яна битта рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари