ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Ҳудудлар. Фарғонада ангиографик қурилмалар ўрнатил...

Ҳудудлар. Фарғонада ангиографик қурилмалар ўрнатилиши якунланди

Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида замонавий ангиографик анжомлар мажмуи билан жиҳозланган интервенция бўлими очилди.

Бу тадбирни ўтказиб юбориш ҳам мумкин эди, чунки шифохоналаримизда ҳар куни қандайдир янги ускуна ўрнатилади, ё янги қурилган биноларга кўчиб ўтишади, ёки бўлмаса тиббий анжомлар янгиланади. Бироқ...

Ангиография — томирлар тасвирини, уларнинг ички ҳолатини ишлаб чиқувчи технология ҳисобланади. Замонавий ангиографик аппаратлар нафақат томирлар ҳолатини баҳолайди, балки махсус технология ёрдамида уларни меъёрий ҳолатини тиклайди. Томирларнинг торайиши хавфи шундаки, улар юрак артиллерия касалликларига сабаб бўлиши мумкин, бу эса ёмон оқибатларга олиб келади. Томирларда тиқинлар пайдо бўлиш жараёни қайси анатомик соҳада бўлишидан қатъи назар, охирги чорани кўришга олиб келади. Масалан, юракка йўлидаги томирларнинг тиқилиб қолиши инфаркт миокардига олиб келса, бош миядаги тиқинлар инсультга, оёқлардагиси эса гангрена ва ампутацияга олиб келади ва ҳоказо. Агар ҳамма соҳада ангиографиянинг имкониятларини ва касалликнинг тузилишини кўриб чиқилса, аниқ хулоса чиқариш мумкин. Бу эса эрта ёки кеч, ҳар кимга керак бўлиб қолиш эҳтимоли бор. Тиббий технологиялар тараққиётида мана шундай ижобий ўзгаришлар бор. Шунинг учун ҳам бугун кўплаб мамлакатлар клиникаларида бундай жиҳозларни кўпайтириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда бугунги кунда ҳаммаси бўлиб саккизта замонавий шу турдаги ускуналар мажмуини ишлатмоқда, улардан биттаси Наманган вилояти кардиология марказига ўрнатилган. Бундай шароитда янги ускуналар мажмуининг яна битта вилоятга келтирилиши — бу муҳим воқелик. Мана энди Фарғона вилоятида ҳам ушбу зарур қурилма бор. Фарғона Ўзбекистоннинг аҳоли зич жойлашган вилоятларидан биридир. Соғлиқни сақлаш вазирлиги келгусида вазият яхши томонга ўзгаришини ваъда қилмоқда. Яқинда яна битта қурилма (ҳисобга кўра иккинчиси) Республика ихтисослашган кардиология марказининг Хоразм филиалини ҳам ангиографик ускуналар мажмуи билан таъминлаш режалаштирилаяпти.

Голландия компаниясининг маҳсулоти бўлган «Philips Healthcare» ускунаси бошқа тиббиёт марказларида жиҳозланган кўплаб аналогик қурилмалардан афзалроқ. У касалликларни кенг кўламда даволаш учун ишлатилади. Марказ маъмуриятининг хабарига кўра, кардиологик, хирургик, нейрохирургик, неврологик, эндокринологик ва урологик касалликларда ушбу қурилмадан унумли фойдаланилади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей