ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Ҳамма скринингда. Аёллар ўртасида онкология каса...

Ҳамма скринингда. Аёллар ўртасида онкология касалликлари кучайтирилган назорат остига олинган.

Фарғона водийсининг учта вилоятида  аёлларнинг репродуктив  саломатлигини  яхшилаш  бўйича синов лойиҳаси  бошланади.

Мазкур лойиҳа асоси аёллар ўртасида ҳавфли шиш  касалликларини эрта аниқлашга  қаратилган  скрининг ташкил  этишдан иборат. 

Соғлиқни сақлаш  вазирлигида  изоҳ  беришларича,  лойиҳа  доирасида  камида тўрт минг аёлни қамраб олиш  режалаштирилмоқда. Текширув ўтказиш  учун ташҳис  қўйишнинг   юқори технологияли илғор усуллари  тадбиқ этилади.

Скрининг  касалликни эрта  аниқлаш ва профилактика қилиш ойлиги доирасида  ўтказилади.

Текширувдан ўтказиш  ва ташҳис  қўйиш билан бирга   тушунтириш ишлари ҳам  олиб борилади, унда  аҳолини  замонавий  соғлиқни сақлаш тизимининг имкониятлари  ҳақида  кенг ҳабардор  қилиш  режалаштирилмоқда.

Лойиҳа  ЮНФПА ва Давлат бюджети  маблағлари ҳисобидан  молиялаштирилади.

Йил  оҳирига  бориб  республика бўйича  аёллар онкологик  касалликларини профилактика  ва назорат қилишнинг  комплекс  режасини ишлаб чиқиш учун ўтказилган тадбир   натижалари умумлаштирилади.  

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей