ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Дори воситалари учун нархлар билан соғлиқни сақлаш...

Дори воситалари учун нархлар билан соғлиқни сақлаш вазирлиги шуғулланади


Президентнинг «Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Ўзбекистон Республикаси президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ–2647-сон қарори билан ташкил этилган Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари билан таъминлашни назорат қилиш республика комиссияси унинг функцияларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юклаган ҳолда тугатилди.

Белгиланишича, Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатига киритилган дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари учун қатъий нархлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “O‘zmedimpeks” ДУКнинг Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишилган таклифларига кўра белгиланади.

“O‘zmedimpeks” ДУК 2023 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар тўлашдан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмалари бўйича дори воситалари, тиббиёт буюмлари, тиббиёт техникалари ва махсус тиббиёт автотранспорти етказиб бериш шартномалари юзасидан божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод қилинди.





  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей