ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Чўчқа гриппи эпидемияси. Ўзбекистонда нима гап?

Чўчқа гриппи эпидемияси. Ўзбекистонда нима гап?

Миш-мишлар  тез  тарқалади,  ижтимоий  тармоқларда  чўчқа гриппи A(H1N1) Ўзбекистонга  ҳам етиб келгани  ҳақида хабарлар пайдо бўла  бошлади. 

Шифокорлар касалликнинг бир неча ҳолати  қайд  этилганини  тасдиқлашди, бироқ эпидемия  бошлангани  тўғрисидаги  барча  шубҳаларни  рад  этишди.   

UzbekistanToday мухбирига Соғлиқни сақлаш  вазирлигида   аввал  маълум  қилишганидек, мамлакатда грипп ва ўткир нафас  йўллари инфекцияси  билан  касалланишнинг мавсумий  кучайиши қайд  этилмоқда.   

Шамоллаш мавсумининг авжида биз  шифокорлардан асосийси,  бу борадаги  аҳвол  қандайлиги ва  эпидемия хавфи  ҳақида   сўрашга  қарор қилдик.  

Санитария-эпидемиология  назоратининг бош бошқармасида грипп  билан касалланишнинг  мавсумий  кучайган  даври   давом этаётгани, бироқ эпидемия йўқлигини маълум  қилишди. Касалланганлар сони ўтган йиллардаги ўртача  статистикадан ошмайди.

 Касаллик оғир кечаётган  беморларга стационар  ёрдам  кўрсатилмоқда. Тиббиёт муассасаларида барча мурожаат  қилганларга  малакали хизмат кўрсатиш учун  жойлар  етарли.

A(H3N2) ва В гриппининг  бирмунча  кенг тарқалган  вируслари қаторида   A(H1N1) ҳам  учрамоқда, бироқ жуда  кам.  A(H1N1)гриппига келганда  Республика грипп марказида  қайд  этганларидек, 2009 йилда  чет элларда  қайд этилган  пандемиядан кейин, бу вирус ҳар йили  оддий  мавсумий  грипп  сифатида  айланмоқда.

Вакцинация аввалгидек, гриппдан  ҳимояланишнинг энг яхши йўлларидан  бири  сифатида  тан олинмоқда.  Замонавий  вакцинациялар  бугунги кунда Ўзбекистонда қайд  этилган грипп турларининг барчасидан  ҳимояловчи  антигенларни  ўз ичига олган.  

Шу ўринда айтиш керакки, Ўзбекистонда фақат касаллик  юқиши ҳавфи  юқори бўлганларга ва эпидемиологик кўрсатмалар  бўйича   давлат  бюджети ҳисобидан гриппга  қарши вакцина қилинади. Шу билан бирга  истаган  киши  уни ўз  ҳисобидан  олиши мумкин  бўлади. 

Вирусология илмий-тадқиқот  институтида қизиқ  маълумот  билан  ўртоқлашишди.”Мен гриппман” дейиладиган барча  ҳолатларда ҳам  грипп бўлмаслиги илмий жиҳатдан   исботланган экан. 

Тошкентдаги бир неча оилавий   поликлиникаларда ўткир нафас  йўллари  инфекцияси аломатлари  билан  ёрдам  сўраб  мурожаат қилган  беморларни текшириш  вирус  инфекциялари частотаси уларнинг фақат  ярмини – 53,3 фоизини, улардан грипп- 33,3%(22,4 - грипп A/H3N2 гриппи ва  В туридаги грипп - 10,9%)  ташкил этишини  кўрсатди. Қолган  ҳолатларда гриппга қисман тегишли бўлган бошқа  инфекциялар  тасдиқланди. 

Шу билан бирга шифокорлар   бир овоздан  ўзига ўзи ташҳис қўйиш ва ўзича  даволаниш  билан  шуғулланмасликка чақирадилар. Касалланган  тақдирда уйдан  чиқмаслик, шифокорни уйга  чақириш ва   ётиш лозим. Бундай  вақтларда   бемор  оиланинг бошқа  аъзоларидан алоҳида хонада  бўлгани  маъқул. Агар аҳволи ёмонлашса – ҳарорати кўтарилса, алаҳласа, нафас  олиши  қийинлашса тез ёрдам чақириш  мақсадга  мувофиқ.  Оғир кечаётган ўткир  нафас  йўллари  инфекцияси касаллигида  беморга фақат стационар  шароитида  самарали ёрдам  кўрсатиш мумкин.   Профилактика учун  С витамини кўп  бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш  фойдали.  

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей