ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Бронхиал астмадан азият чекаётганлар кўп: шифокорл...

Бронхиал астмадан азият чекаётганлар кўп: шифокорлар янги дори воситасини синовдан ўтказишмоқда

Республика ихтисослашган аллергология илмий маркази бронхиал астмага чалинган ва шифохонада ётиб даволанган 30 та беморнинг касаллик тарихини таҳлил қилишди. Чунки айнан шу беморларда астмага қарши янги дори воситаси синовдан ўтказилган эди.

Янги дорилар пайдо бўлиши ва даволаш тизими тинимсиз такомиллашиши, шунингдек, касалликнинг олдини олиш чора-тадбирларинга қарамай, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қуйидагини далилларни қайд этади. Биринчидан, дунёда 300 млн. одам бронхиал астма хасталигидан азият чекади ва касаллик даражаси ҳамон ортиб бормоқда. Иккинчидан, астма болалар орасида кенг тарқалган хасталиклардан бири бўлиб келмоқда.

– Бронхиал астма — бу нафас йўллари деворининг яллиғланиши натижасида пайдо бўладиган сурункали касаллик. У йўтал, нафас олишнинг қийинлашуви, ҳуштаксимон овоз чиқариб нафас олиш, бўғилиш каби белгилар билан кўриниш беради, – деб таъкидлайди марказ директори Озодбек Назаров. – Бизнинг вазифамиз, бу юзага келган белгиларга қарши самарали курашувчи восита топиш эди. Бунда бизга янги дори воситаси ёрдам бера оладими йўқми, буни тадқиқотларимиз кўрсатади.

Ушбу дори воситасининг ўзига хослиги шундаки, у олдинги ялллиғланишга қарши дори воситалардан кўра аъло хусусиятларга эга. Ўз таркибига кўра, стероид дори воситалари гуруҳларнинг биронтасига тегишли эмас, ҳатто кенг тарқалган нестероид яллиғланишга қарши воситалар гуруҳига ҳам кирмайди.

Ўтказилган даволаш ишлари натижасида барча беморларда касалликнинг клиник белгилари билан боғлиқ ҳолат ижобий томонга ўзгаргани кузатилди. Ҳамма беморларнинг умумий аҳволи яхшилангани ва жисмоний бардошлилиги ошгани сезилди. Кундузги ва тунги астма хуружи каби клиник белгиларни камайгани кўрсаткичлари қайд этилди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей