ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Болаларни эмлаш керакми ёки миш-мишларга ишониш ке...

Болаларни эмлаш керакми ёки миш-мишларга ишониш керакми?

Мутахассислар болаларни эмлаш бўйича ота-оналар ҳамда тиббиёт ходимларининг фикрларини ўрганиб чиқишди.

Мутахассислар болаларни касалликка қарши эмлаш уларнинг кўплаб касалликлардан йироқ бўлишларига ёрдам беришини таъкидлашди.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази тадқиқотчиларининг хулосаларига кўра, бунинг учун қишлоқ врачлик пунктлари, туман ва вилоят поликлиникаларида профилактика чора-тадбирлари, вакцинанинг самарадорлиги ва хавфсизлиги, профилактик эмлашни амалга ошириш устида назоратни кучайтиришга кўпроқ эътибор қаратиш керак.

Миллий эмлаш тақвимини янада кенгайтириш ишлари давом этмоқда. Биргина сўнгги икки йил ичида иккита вакцина жорий этилди. Улар ротовирус ва пневмококк инфекцияларига қарши вакциналардир. Бироқ ота-оналар орасида вакцинанинг ҳавфсизлиги ва зарурлиги билан боғлиқ бахслар барҳам топмаяпти. Вакцинанинг қўшимча таъсирлари ҳақида тарқатилаётган хабарларни ҳеч ким ва ҳеч нарса тасдиқламайди.

Буларнинг барчаси мамлакатимиздаги етакчи тиббиёт муассасалари тадқиқотчилари вазиятни ойдинлаштириш учун махсус тадқиқот олиб боришларига асос бўлди. Шу билан бирга, Тошкентда “Болаларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг ютуқлари ва истиқболлари (ўзбек модели)” мавзусида халқаро анжуман  ҳам ўтказилди.

Тадқиқотлар доирасида ушбу жараённинг асосий иштирокчиларининг вакцинага алоқадор позиция билан боғлиқ муаммолари аниқланди. Иммун профилактикалари тарафдорлари ва бунга қаршилик кўрсатганларни баҳолаш учун 0-6 ёшдаги болаларнинг ота-оналаридан болаларни эмлашга бўлган муносабатлари ҳақида сўровнома ўтказилди. Махсус анкеталар ёрдамида эса 102 нафар онадан сўровнома ўтказилди. Бу масалада шифокорлар фикрларини ўрганиб чиқиш ва уларнинг иммунизацияга бўлган муносабатлари ҳамда билим даражаларини баҳолаш учун 104 нафар мутахассисдан интервью олиниб, уларнинг натижалари таҳлил қилинди.

Шундай қилиб, мутахассисларнинг хулосалари бўйича сўровномада ўтказилган ота-оналарнинг чорак қисмидан кўпроғи фарзандларини эмлашга қатъий қаршилар ва учдан бир қисмидан зиёди эса вакцинага ҳушёр муносабатда бўлиши аниқланди. Бундай ҳолатнинг келиб чиқишига сабаб 60,8 фоизда ота-оналарнинг билим даражалари етарли эмаслиги ва 15,7 фоизда оммавий ахборот воситаларида тарқалаётган нотўғри маълумотлар ҳисобланади.

Тадқиқотчиларнинг қайд этишларича, сўровномада ўтказилган эмланган болаларнинг ота-оналарининг 38,3 фоизи профилактика эмлашни ўтказиш даврида болаларга эътибор бериш бўйича барча зарурий маълумотларни билишмайди.

Шунингдек, сўровнома ўтказиш доирасида нафақат ота-оналарни балки ҳамшираларни ҳам сўроқ қилишди.  Бу ерда ҳам ҳаммаси жойида эмаслиги маълум бўлди. Тиббиёт ходимларининг 60,6 фоизи вакцинация ўтказиш режаларида болаларнинг “алоҳида гуруҳи” ҳақида етарли билимга эга эмаслиги аниқланди. Тиббиёт ходимларининг 44,2 фоизи вакцина қабул қилинганидан сўнгги таъсир профилактикаси билан тўлиқ таниш эмас. Уларнинг 69,2 фоизи эса вакцинация хавфсизлиги мониторинги билан боғлиқ билим ва кўникмалари етарли эмаслиги маълум бўлди.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей