ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Болаларда эхинококкоз: шифокорлар лапароскопик опе...

Болаларда эхинококкоз: шифокорлар лапароскопик операция қилишни қатъиян тавсия қилишади

Баъзи мутахассисларнинг баёнотларига қарамай, эхинококкоз касаллиги болалар жарроҳлигида асосий муаммолардан бирилигича қолмоқда. Бугун болалар шифохоналари замонавий эндовизуал ускуналар билан жиҳозланган бир пайтда касалликни даволашда қандай технологияни танлаш ҳақидаги саволлар ҳар қачонгидан ҳам кўпроқдир. Нима яхшироқ: анъанавий технологиями ёки замонавий? Бу саволга жавобни Республика болалар кам инвазив ва эндовизуал хирургияси илмий-амалий маркази мутахассислари беришади.

– Илгариги илмий адабиётларда кишилар ўртасида эхиноккокоз касаллигига чалиниш сезиларли равишда пасайгани ёзилган, балки бу олдинлари ташхис қўйиш усулларининг номукаммал бўлгани ва аҳолининг санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишидаги бир қадар ўсиш туфайлидир, – дейди марказ шифокори Шавкат Салимов. –  Аслида эса дунё тиббий адабиётларининг кўпларида эхинококкоз касаллиги катта тиббий-ижтимоий муаммолигича қолаётганини таъкидламоқда.

 Эхинококкоз ­— бу бутун дунёда кенг тарқалган паразитиоз касалликдир. Чорвачилик ривожланган жойларда унга чалиниш даражаси анча юқори.

–Ҳозирги пайтда эхиноккозни даволашнинг ягона самарали усули жарроҳлик аралашуви бўлиб қолмоқда. Эхиноккозни жарроҳлик йўли билан даволашни шартли равишда анъанавий (очиқ) ва кам инвазив (ёпиқ) турларга бўлиш мумкин, – деб тушунтирди шифокор Шавкат Салимов. – Ўз навбатида кам инвазив тури ҳам пункция жараёни ва лапароскопик операцияга бўлинади. Эндовизуал операцияларга қарши кўрсатмалар мунозара мавзусига айланмоқда.

Операциядан кейин тезроқ тикланиш ва соғайиш болалар хирургиясида пайдо бўлган энг долзарб масалалирдан бири ҳисобланади. Жигар эхиноккозига чалинган болаларни қайси усулда операция қилган маъқул?

Жигар эхиноккозига чалинган 208 та беморни даволаш натижалари таҳлил қилинди. Операция турига кўра барча беморлар икки гуруҳга бўлинди: назорат гуруҳи – «очиқ» усулда операция қилинган ва асосий гуруҳ – лапароскопик йўл билан. 

– Болаларда лапароскопик операциялар уларнинг баданида жароҳат изи камроқ бўлишини таъминлайди. Бундай операциядан кейинги давр анъанавийси билан қиёслаганда бироз енгил ўтади. Беморнинг шиқохонада ётиш муддати икки баробарга қисқаради, операциядан кейинги асоратлар бир неча бор кам учрайди, – дейди Шавкат Салимов. – Мана шунинг учун ҳам биз шифокорларга бу касалликни даволашда янги технологиялардан фойдаланишни қатъий суратда тавсия қиламиз. 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей