ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари марказин...

Болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари марказини қайта таъмирлаш учун 55 миллиард сўм ва 7 миллион АҚШ доллар йўналтирилади

Словакия компанияси Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитация марказини ривожлантириш учун ўз кўмагини кўрсатади. 

Ушбу компаниянинг асосий фаолият йўналиши энергетика объектларини қуриш ҳамда таъмирлашдан иборатдир. Стратегик шериклар билан ҳамкорликда комлекс қурилиш ҳамда технологик иншоотларни қайта қуриш бўйича ўз хизматларини, жумладан, бутун дунё истеъмолчиларига ускуналар ва саноат арматуралари,  насослар ва трубопровод тизимларини етказиб беришни таклиф қилиб келмоқда. 

Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитация маркази 2009 йили Республика болалар полиомиелити шифохонаси базасида ташкил этилган бўлиб, барча вилоятлардан келган болаларни реабилитация қилинадиган марказ 100 ўринга мўлжалланган. Бугунги кунда у ерда қабул, физиотерапия, 3 та даволаш бўлими, стрелизация маркази, дорихона, кир ювиш хонаси фаолият юритиб келмоқда.

Ҳар йили марказга таянч-ҳаракати тизими ортопедия ҳамда неворолгия касалликларидан жабр кўрган минглаб болалар мурожаат қилишади. Станционар даволаниш учун 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Даволаниш муддати 35 кундан 60 кунгача. Қайта даволаниш чақирув орқали амалга оширилади.

Мактаб ўқувчиларини дарсларни шу ернинг ўзида давом эттиришади. Ўқув жараёни умумтаълим ҳамда ёрдамчи дастурлар асосида ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

Айни пайтда марказ бир қаватли бинога жойлашган бўлиб, даволаш жараёнларини янада такомиллаштириш учун янги бино зарурати мавжуд.

Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитация марказини қуриш ҳамда даволаш-ташхислаш бўлимини зарур ускуналар билан таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Synecta Central Аzia» МЧЖ ёрдам кўрсатишга талабгор бўлиб чиқди.

Лойиҳани амалга оширишнинг умумий қиймати 55  миллиард сўм ва 7 миллион АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей