ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Болалар эшитиш касалликларида янгилик: уларнинг эш...

Болалар эшитиш касалликларида янгилик: уларнинг эшитиш қобилиятини тикласа бўладими?

Нейропатия аудиторияси «карликликнинг янги шакли»ни қуйидагича тасвирлайди.

Бу ташқи қулоқ супрасининг овозларни асаб импульсларига узатишдаги нормал функцияси бузилиши билан ифодаланади. Одатда касалликка ташхис 1–4 ёшларда қўйилади.

Эндиликда, Республика ихтисослашган педиатрия илмий-амалий тиббий марказида кичик ёшдаги беморлар эшитиш органларининг туғма ва орттирилган нуқсонлар бўлими эшитиш қобилиятини тиклашда янги имкон эшигини очди. Бу кохлеар имплантациядир. Шунингдек, бу имконият ичида муваффақиятсиз якунланганлари ҳам бор.

 

Мана шунинг учун ҳам энди врачлар олдида индивидуал беморлар учун имплантациядан фойдаланиш яхшими, ё эшитиш аппаратлариданми, деган танлов турибди. Давомли тадқиқот натижаларига кўра,  ҳар бир бемор учун даволашнинг ўзига хос усули керак бўлади.

Икки йил ичида нейропатия аудиторияси 8 ойликдан то 6 ёшгача бўлган 16 та бола мурожаат қилди. Учта беморни даволаш учун кохлеар имплантация усули қўлланди, бошқа касалларга эса рақамли эшитиш аппаратлари берилди. 

Бу усуллардаги фарқларни даволаш бўлими етакчи мутахассислари М. Маҳмудов ва А. Омоновлар шундай тасвирлаб беришди: «Тўртта болада эшитиш-протезлаш ва олти ойлик сурдопедагогик ва психоневрологик реабилитациядан сўнг натижа ижобий бўлди — овозларга реакция билинди, биринчи сўзларини айта бошлашди. Бошқа болаларда эшитиш-протезлаш ва 6 ойлик эшитиш ва нутқ ўстиришга бўлган уринишлар натижа бермади. Кохлеар имплантацияси билан даволанган беморлар эшитишни тиклаш босқичидан ўтмоқдалар, уларда ташқи овозларга реакция бериш кузатилди, болалар бошланғич товушларни талаффуз қила бошладилар, бошқа имплантацияланган болаларда ҳам худди шундай».

Мутахассислар нейропатия аудиторияси болаларни даволаш усулига қўшимча киритишга қарор қилишди, бунда ҳар бир болани даволаш ишлари аудиолог, сурдопедагог ва психолог иштирок этган ҳолда олиб борилади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари