ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Беҳзод Наврўзов: Колопроктология соҳасидаги кўпгин...

Беҳзод Наврўзов: Колопроктология соҳасидаги кўпгина касалликларни унинг илк босқичида бутунлай даволаш мумкин

Замона тараққиёти турли ўзгаришларни тақозо этади.

Техник жараёнлар, тиббий инқилоблар ва инсонларнинг илмий салоҳияти ўсиб бориши натижасида янги турдаги касалликлар ҳам келиб чиқмоқда. Масалан, колопроктология соҳасида ҳам худди шундай вазиятлар кузатилади.

Бугунги кун одами ўз вақтининг кўп қисмини ўтирган ҳолатда ўтказади: у телевизор кўриши мумкин, ё компьютерда ишлайди, ҳатто телефонга жавоб бериш учун ҳам ўрнидан туришига ҳожат йўқ – у шундоққина чўнтагида турибди. Колопроктология касаллигига чалинаётган беморлар орасида асосан ўтирган ҳолатда бўладиган касб эгалари, улар орасида ҳайдовчилар кўпроқ.

Соҳа мутахассислари замонанинг бундай чақириқларига қанчалик тайёр, деган савол туғилиши табиий? Жавоб тариқасида шундай дейиш мумкинки, бу борада сўнгги йилларда катта ўзгаришлар амалга оширилди. Мана шулар ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика колопроктология илмий маркази директори Беҳзод Наврўзов Uzbekistan Today мухбирига батафсил гапириб берди.

Марказ биносининг қайта таъмирланиши иш сифатининг яхшиланишига қанчалик муваффақиятли таъсир кўрсатолгани хусусида гапириб берсангиз.

– Республика колопроктология илмий маркази жойлашган бино 1898 йилда қурилган. Дастлаб у шаҳар шифохонасининг жарроҳлик бўлимида жойлашганди. Бўлимни кўп йиллар дунёга танилган жарроҳ В.Ф. Войно-Ясенецкий бошқарган. Яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўллаб-қувватлаши орқали бино бутунлай янгидан таъмирлаб берилди. Бугунги кунда бу замонавий тиббий муассаса қулай жиҳозланган жарроҳлик хоналари ва палаталарга эга. 
 

 Марказдаги тиббий ускуналар деярли ўтган икки-уч йил ичида сотиб олинган экан. Балки яхши ўзгаришларга янги ускуналар келтирилиши ҳам ёрдам бергандир.

 – Кейинги йилларда марказга замонавий наркоз берувчи аппарат, жарроҳлик амалиёти столлари, соя туширмайдиган лампалар, жарроҳлик асбоблари, тиббиёт мебеллари ва бошқа ускуналар келтирилди. Буларнинг ҳаммаси бизга йўғон ичак ва аноректаль майдон соҳаси бўйича ҳар қандай мураккабликдаги жарроҳлик амалиётларини ўтказиш имконини берди. 

Марказга сўнгги йилларда келтирилган янги технологиялар ҳақида гаплашсак, улар нималарнинг яхшиланишига кўмак берди деб ўйлайсиз?

– Охирги йилларда беморларнинг фаол ҳаёт ва тўлиқ иш тарзи жараёнига тезроқ қайтиши учун ошқозон-ичак трактини жарроҳлигида бир марталик тикув аппаратидан кўпроқ фойдаланилаяпти. Ичакни тайёрлашга тақиқот ва жарроҳлик аралашувига йўғон ичак ва аноректал майдон касалликларини даволаш усуллари замонавий усуллари ҳаётга татбиқ этилди. Айниқса, туғуруқдан кейин аноректал майдонда ривожланган вагиналь касалликларда жарроҳлик аралашувида янгича усуллар пайдо бўлди.

Марказ мутахассислари томонидан юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилишади?

– Колопроктология илмий маркази йўғон ичак касалликлари, хусусан, яллиғланиш-яра касалликлари билан фаол равишда шуғулланади. Бу тоифадаги беморларга ташхис қўйиш ва даволашдаги ривожланган стандартлар Ўзбекистоннинг барча даволаш муассаларида жорий этилган, ушбу муаммо билан шуғулланувчи илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда, йўғон ичак ва аноректал майдон касалликларини даволашда янгича усул ва техникаларни ривожлантирмоқда.

 Келгуси йил истиқболлари ва режаларингиз ҳақида бизга маълум қилсангиз.

– Келажакда йўғон ичак касалликларига жарроҳлик аралашувларда каминвазив технологияларни жорий этиш, янги жарроҳлик технологияларини қўллаш режалаштирилмоқда.

  Сизнинг мутахассисларингиз шуғулланиши керак бўлган энг кенг тарқалган касалликлар ҳақида сўзлаб беринг. Бу марказда даволанишнинг афзаллиги нимада?

– Бу йўғон ичакнинг яллиғланиш-яра касаллиги (Ярали колит, Крон касаллиги), йўғон ичакдаги аномалия ва нуқсонлар ривожидаги, йўғон ичакдан қон кетиши билан кечувчи касалликлар. Йўғон ичак хасталикларига чалинган беморларни ривожоланган стандартлар асосида даволаш натижаси ижобий якунланади. Жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларнинг сони кескин камаяди. Бизнинг Марказимизда йўғон ичак касалликлари билан оғриган беморларни оптимал даволаш ва нотўғри ташхис қўйишни истисно қилувчи ташхис қўйишнинг замонавий усуллари қўлланилади. 
        

Минтақалардаги хизматларни ривожлантириш ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз: муаммолар ва ечимлар, эришилган муваффақиятлар.

– Кўпгина жойларда йўғон ичак касалликлари билан оғриган беморларга колопроктология Маркази томонидан ишлаб чиқилган ташхис ва дволаш стандартлари асосида ёрдам кўрсатувчи ташкилий бўлимлар бор.

Албатта, тиббиёт ва фан бир жойда қотиб қолмаганидек, биз ҳам бир жойда туриб қолмаслигимиз керак. Ҳар куни янги ўзгаришлар ва технологиялар кириб келаяпти. Ва биз, Соғлиқни сақлаш тизимидаги етакчи институт сифатида замона билан ҳамқадам бўлмоғимиз ва ўз тажрибаларимизни жойлардаги ҳамкасбларимиз билан баҳам кўришимиз. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей