ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Атопик дерматит: шифокорлар зудлик билан аниқ та...

Атопик дерматит: шифокорлар зудлик билан аниқ ташҳис қўйишни ўрганишди

Олимлар ирсий  ўзгаришлар бўйича атопик  дерматитга ташҳис қўйиш  бўйича миллий тест-тизимини ишлаб чиқишди  ва  синовдан  ўтказишди. 

Атопик дерматит, аллергик ринит, бронхиал астма  мультьфакторли касалликларнинг кўп сонли  ва  турли-туман гуруҳига  киради ва касалланиш ўсишининг бирмунча  юқори суръатлари  билан тавсифланади. Ирсий мойиллик, олий ва вегетатив асаб тизимидаги, ички органлар фаолиятидаги, алмашув, нейрогуморал, нейротомирлардаги  бузилишлар, организмнинг  аллергик ҳолати, норационал  овқатланиш, турли интоксикациялар, атроф-муҳитнинг ноқулай омиллари- буларнинг барчаси  – атопик дерматитнинг пайдо бўлиши ва сурункали давом  этишини  келтириб  чиқаради. Мутахассислар дерматознинг ривожланишида айрим ирсий маркерларнинг полиморфизми билан боғлиқ атопияга ирсий  мойиллик кичик ахамият касб этмаслигини аниқладилар.  

Тадқиқотлар  Гематология  ва қон қуйиш  илмий-текшириш институти  мутахассислари  томонидан Республика дерматология ва венерология ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт  марказидаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда  институтнинг  генетика  ва молекуляр  тиббиёт  бўлими  базасида  олиб борилди.Олигопраймерлар  синтезини  амалга  оширишда Россиядаги  Акушерлик  ва гинекология илмий текшириш  институтининг федерал тиббий генетик маркази  ва “Литех” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси мутахассислари ёрдам  беришди.   

Натижада  мутахассисларда атопик  дерматитга аниқ  ташҳис қўйишнинг  янги усули пайдо бўлди. Бундай  ташҳисни молекуляр-генетик  ташҳис ёрдамида IL-4  генининг C590-T ва  IL4RA  генининг GLN551ARG полиморфизми аниқланган барча  беморларга  қўйиш мумкин. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей