ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Андижонлик шифокорлар лазертерапия соҳасида янгили...

Андижонлик шифокорлар лазертерапия соҳасида янгиликни қўллаб кўришди

Андижон давлат тиббиёт институти дерматовенерология кафедраси мутахассислари псориазнинг артропатик шаклини даволашнинг оддий ва самарали усулини синовдан ўтказишди. Бунда «Чистотел» мазидан фойдаланиб, лазер терапия ўтказилди.

Лазер терапия усули нисбатан осон ва хавфсиз, бундан ташқари қатор касалликларни даволаш натижаларини сезиларли даражада яхшилайди.

Янги тадқиқот келажакда лазер терапиясини клиник қўллаш билан боғлиқ кўплаб саволларга жавоб бериб, бу борада янада кўпроқ ўрганиш ва аниқлаштиришларни талаб этади. Хусусан, бошқа тадқиқот усуллари билан қўлланилиши борасида янада аниқ кўрсаткичларни ишлаб чиқиш, тадқиқотларни назорат қилиб, самарадорлигини баҳолаш лозим. Тадқиқот давомида псориазнинг артропатик шаклини даволашда ушбу усулни қўллаш бўйича саволлар бир қадар ўз ечимини топди.

Тадқиқотда иштирок этган барча беморларда зарарланиш жараёни кенг тарқалган эди. Уларнинг ҳаммаси бошқа дори воситалари билан бирга лазер терапия ҳам олишди. Муолажалар кундалик тарзда амалга оширилди. Бир даволаниш курсига 12–14 та даволаш тартиби киритилди.

Даволаш курси якунида 76,0 % касалларда зарарланиш кўринишлари бутунлай йўқолди,  8 %ида оз миқдорда яссиланган кўринишлар қолди. Даволаш кам даражада таъсир кўрсатганлар тадқиқотда қатнашганларнинг 16 %ини ташкил этди. Бундай натижалар янги усулнинг клиник самарадорлиги ҳақида ижобий гапириш имконини беради.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей