ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Аграрлар ва тиббиётчилар озиқ-овқат маҳсулотлари...

Аграрлар ва тиббиётчилар озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилиш масаласида ҳамкорликда ишлашади

ЖСТнинг “Саломатлик-2020” ташаббуси ва Ўзбекистон Республикасининг 2015-2020 йилларда аҳолини сифатли озуқа билан таъминлаш бўйича тадбирлар мажмуасининг асосий мақсадларига эришиш шундай мавқени талаб этади. Овқатланишнинг носоғлом рациони, тананинг ортиқча вазни ва ёғ босиш касалликлар ва ногиронлик хавфининг асосий омилларидан ҳисобланади. Юзага келган вазиятни соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги тизимларининг янада фаолроқ ҳамкорлигини ривожлантириш йўли билан тузатиш мумкин. Афсуски, бу аксиомани кўпчилик мутахассислар ўз ваколатларидан келиб чиққан ҳолда тушунадилар.Тошкентда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг етакчи мутахассислари иштирокида ўтган семинарда вазиятга тузатиш киритишга ҳаракат қилинди.

Учрашувда аграр сектор ва соғлиқни сақлаш тизими бирмунча фаолроқ ишлашлари лозим бўлган бир неча жиҳатлар белгилаб олинди.

Шифокорлар бугунги кунда ёғ, туз ва қандга нисбатан мева-сабзавотлар ва дондан тайёрланган маҳсулотлар кам истеъмол қилинаётгани кузатилаётганини тасдиқламоқдалар. Вазиятни ўзгартириш учун қишлоқ хўжалиги ҳодимлари пештахталардаги ассортиментларни имкониятли нарҳлардаги ўсимликлардан тайёрланган маҳсулотлар билан кенгайтирилишига ёрдам беришлари лозим бўлади. Бу муаммони ҳал этиш учун шифокорлар шунингдек, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантиришга даъват этадилар.

Тиббиётчилар аграрчилар диққатини инсон саломатлигига салбий таъсир қилувчи препаратлар қўлланилишига тортдилар. Хусусан. чорвачиликда микробларга қарши воситалардан фойдаланилиши одам организмининг антибиотиклар - микробларга қарши препаратларга ўрганиб қолишига олиб келиши мумкин. Ҳал этилмаган масалалар деҳқончиликда ҳам мавжуд. Томонлар яна бир бор ўрнатилган регламентлар ва меъёрларни қайта кўриб чиқишларига тўғри келади.

Ва учинчи жиҳат – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш бўлиб, у маҳсулотларни сақлашдан тортиб озиқ-овқатларда истеъмол қилишгача муҳим роль ўйнайди. Бу ўринда шакар, туз, трансёғ(ўсимлик ёғи) ва бойитилган ёғлардан фойдаланишни меъёрлаштириш бўйича кенг қамровли масалалар бор. Зеро, уларни меъёрдан ортиқча истеъмол қилиш инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши ва сурункали касалликлар келтириб чиқариши мумкин. Ҳозирги кунда мамлакатимиз қонунчилигига тегишли ўзгартишлар киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда, бу меъёрларни амалиётга жорий этиш борасида эса катта вазифалар турибди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей