ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Агар фарзандингизнинг овози доим бўғилаётган бўлс...

Агар фарзандингизнинг овози доим бўғилаётган бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг

Бола овози бўғилиши ёки ҳириллашининг сабаби нима? Бу савол нафақат ота-оналар балки шифокорлар учун  ҳам узоқ  вақт жумбоқ бўлиб келди. Бугун бунинг сабабини аниқлаш анча  осон бўлиб қолди. 

 Овоз бўғилиши – касаллик  аломати  экани шифокорларга кўпдан маълум эди. Бироқ бундай  болаларга муолажа  белгилаш жуда  қийин бўларди, негаки,  шифокорлар аниқ  ташҳисга эга бўлиши лозим. Маълумки, томоқни кўриш жуда  қийин.  Баъзан болаларни классик  йўл билан  текшириш учун уларга ухлатадиган наркоз  беришга  ҳам  тўғри келарди.

Республика  педиатрия ихтисослашган илмий-амалий  маркази   замонавий  эндоскопик жиҳоз-ускуналари  билан  таъминлангандан кейин бу муаммо ечими тубдан осонлашди.

 2014-2015 йиллар давомида  овози бўғилган 2-14 ёшли  67 нафар бола текширувдан  ўтказилди. Бунда воситали телеларингоскопия 70◦, видеофиксацияли эгилувчан  тўғри ларингоскопия каби  замонавий  технологиялар  қўлланилди. Воситали  телеларингоскопия эгилувчан  тўғри  ларингоскопия билан бирга  фақат 5 ёшдан  катта  болаларни  текширишда  ишлатилди.2-5 ёшли  болалар  фақат  эгилувчан  тўғри   ларингоскопия  ёрдамида   текширилди..

 – Бу замонавий технологиялар  ёрдамида барча беморларнинг томоғини синчиклаб текширувдан ўтказишга,  унинг тузилишининг ўзига ҳос  жиҳатларини,  патология борлигини аниқлашга ва ташҳис  қўйишга муваффақ  бўлдик,  шу билан бирга папилламатоз борлиги ва овоз чиқариш оралиқларининг торайиш даражаси  ҳам  аниқланди, – деб таъкидлади  марказ  шифокори  М. Алиева. – Бироқ, энг муҳими, барча текширувлар наркозсиз, шиллиқ  пардаларни шикастлантирмасдан  ўтказилди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей