ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / 24 йил мобайнида ўзбекистонликларнинг В гепатити б...

24 йил мобайнида ўзбекистонликларнинг В гепатити билан касалланиши 124,7 марта камайди

Тошкентда мамлакат юқумли касалликлар шифокорларининг II съезди бўлиб ўтмоқда:қисқача асосий воқеалар хусусида.

Съезд иши амалий семинар билан бошланди. Унда бир вақтда ОИВ инфекцияси ва С гепатити билан оғриган беморларга ташҳис қўйиш ва даволаш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Асосий муаммолардан бири – бир касаллик иккинчиси билан кесишиши фонида кеч ташҳис қўйиш ҳисобланади. Етакчи мутахассислар шифокорларни эътиборлироқ бўлишга чақирдилар, зеро, бундай беморлар алоҳида ёндашувни талаб этади. Съезд доирасида анъанавий Гепатология мактаби бўлиб ўтди. Шифокорлар диққат марказида жигарнинг вирусли касалликлари бўлди. Мутахассислар асосан гепатит муаммолари ҳақида сўз юритишди. Ўзбекистонда сўнгги 24 йил ичида вирусли гепатит бўйича эпидемиология вазиятининг таҳлили касалликнинг камайгани, жумладан вирусли А гепатити 4,3марта, вирусли В гепатити 124,7 марта камайганини кўрсатди. Ижобий ўсиш ташҳис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ҳисобига таъминланди, бу усуллар вирус турини юқори даражадаги аниқлик билан аниқлаш, тўғри муолажани тайинлаш имконини беради. Шифокорлар бу касалликларга қарши куршнинг энг мураккаб ҳолатларини муҳокама қиладилар, даволашнинг янги йўлларини қидирадилар.

Съезд доирасида ялпи ва шўъба мажлислари бўлиб ўтди. Бугун 6 ноябрда симпозиум ўз ишини якунлайди. Шу куни чет эллик мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари, анжманлар ва семинарлар бўлиб ўтади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей