ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / 24 йил ичида вирусли гепатит В билан касалланиш ҳо...

24 йил ичида вирусли гепатит В билан касалланиш ҳоллари салкам 125 мартага қисқарди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармасидан маълум қилинишича, бундай муваффақиятга эмлаш ҳамда махсус тадбирлар мажмуасини амалга ошириш натижасида эришилди.

1990 йилнинг бошларида Ўзбекистонда 30 мингтага яқин гепатит В билан касалланиш ҳоллари қайд этилган. Айни пайтда ушбу кўрсатгич 124,7 мартага қисқарди.

Бугунги кунда бу касалликка чалинган беморларнинг энг кўп қисмини 15-19 ёшдаги ҳамда 20-29 ёшдаги фуқаролар ташкил этмоқда. 15 ёшгача бўлган болалар орасида эса гепатит В касаллиги жуда ҳам кам учрамоқда.

Эпидемиологларнинг қайд этишларича, 2001 йилнинг тўртинчи чорагидан эътиборан Миллий эмлаш тақвими доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан болалар ушбу касалликка қарши эмланиб келинмоқда. Айни кунда ҳар бир бола тегишли вакцина билан эмланиши мумкин.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей