ru en ўз
1 USD = 4042.47  
1 EUR = 4613.28  
1 RUB = 67.51  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / 2018 йилда соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғ...

2018 йилда соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини халқаро стандартлар даражасига кўтарилади

“Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида соғлиқни сақлаш тизимининг 384 та бирламчи бўғини муассасаси умумий қиймати 39,6 миллион долларлик 25 турдаги тиббий асбоб-ускуналарга эга бўлди.

Шу билан бирга, тиббиёт муассасаларининг жиҳозланиши давом этади. Хусусан, 2016 йилда умумий қиймати 40 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган тиббиёт асбоб-ускуналарини келтирилиши кутилмоқда. “Саломатлик-3” лойиҳасини амалга ошириш марказий бюросида қайд этилишича, лойиҳанинг амалга оширилиши якунланишига, яъни 2018 йилда 517 та тиббиёт муассасасини замонавий диагностика ускуналари, чиқиндилардан фойдаланиш учун асбоб-ускуналар ҳамда тиббиёт анжомлари билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида қайд этилишича, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинининг барча тармоқлари (қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, марказий туман ва шаҳар касалхоналари) учун бу етарли бўлади.

Бугунги кунда “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида даволаниш-профилактика муассасаларига замонавий рентген ускуналари, ультратовуш текшириш аппаратлари, 3 хил турдаги тиббиёт музлаткичлари, ЭКГ аппаратлари ва бошқа тиббиёт анжомлари етказилган.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари