ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / 2016 йилнинг 1 январидан 85 фоиздан кўп рейтингга ...

2016 йилнинг 1 январидан 85 фоиздан кўп рейтингга эга бўлган тиббий ҳамширалар маошларига 5 фоиздан 20 фоизгача қўшимча ҳақ оладилар

Ўз навбатида, 55 фоиздан кам  натижа кўрсатганларга нисбатан  интизомий жазо қўлланади. Белгиланган  меъёрнинг ўртасида бўлганлар  лавозим  маошлари билан кифояланадилар.

Эслатиб ўтамиз,  қишлоқ врачлик пунктлари  патронаж  тиббий  ҳамширалари фаолиятини  рейтинг асосида  баҳолаш  тажриба тартибида 2014 йилда  жорий  этилган эди.  Агар ўтган йили   бу тизимни жорий этиш бўйича тажрибада  бешта тумандаги 96 та қишлоқ  врачлик  пунктлари иштирок этган бўлишса,  бу йил  18 та  пунктда бу  тартиб  давом этмоқда. Тажриба тугади, қарор қабул  қилинди – 2016 йилдан тиббий ҳамширалар фаолиятини баҳолашнинг рейтинг  тизими   республиканинг барча ҳудудларига жорий этилади, юқори натижа  кўрсатганлар маошларига  қўшимча  ҳақ оладилар.     

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан  Қишлоқ  врачлик пунктлари патронаж  тиббий  ҳамшираларииши самарадорлигини  рейтинг орқали баҳолаш тартиби тўғрисидаги қоида тасдиқланди. Патронаж тиббий ҳамширага бириктирилган ҳудудни баҳолашда  аҳоли ўртасида, туғиш ёшидаги, ҳомиладор, кўзи ёриган аёллар, болалар ўртасидаги касалликлар кўрсаткичлари, шунингдек, болалар вакцинацияси  ва  ревакцинацияси даражаси ҳисобга олинади.   Мониторинг гуруҳи диққат марказида фақатгина ижобий  натижалар бўлмайди. Салбийлари якуний хулосага ўз таъсирини  ўтказади:  ҳомиладор аёлларни патронаж ҳамшира айби билан  12 хафталик муддатдан сўнг рўйҳатдан ўтказиш, оналар  ва 1 ёшгача болалар  ўлими сони, аҳоли ўртасида   патронаж ҳамшира фаолияти устидан  асосли  шикоятлар.. Якуний баҳолаш  қоидаси оддий:  эпидемиологик  вазият  қанча яхши бўлса, рейтинг шунча юқори бўлади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей