ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / 2016 йили «Саломатлик–3» лойиҳаси доирасида $40 ...

2016 йили «Саломатлик–3» лойиҳаси доирасида $40 млн.лик тиббий жиҳоз-ускуналар сотиб олиниши режалаштирилмоқда

Соғлиқни сақлаш муассасаларининг энг  кенг тарқалган  тармоғи – бирламчи  бўғинига айни  қандай жиҳоз-ускуналар келиб тушмоқда? Бу ҳақда Uzbekistan Today  муҳбирига «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга  ошириш бюросида  сўзлаб   беришди.  

Бошланғич босқичда  рентген  жиҳозлари олмаган  58 та туман тиббий  бирлашмалари учун лойиҳа қиймати  $7,05 млн.бўлган 116 та аппарат сотиб олинади.

Туманлар марказий кўп тармоқли  поликлиникалари, шаҳарлар марказий  кўп тармоқли  ва оилавий  поликлиникалари  учун 980 та стомотология қурилмалари сотиб олиш  режалаштирилган.

Оилавий поликлиникалар ва туманлар  тиббий  бирлашмалари, шунингдек,  ташҳис қўйиш  ва лаборатория жиҳозлари, тиббий ашёлар, офтальмология  тўпламлари  билан  таъминланади.

Келаси йили «Саломатлик-3» лойиҳаси доирасида 75 та туман тиббий  бирлашмалари ва 180 та оилавий поликлиникалар учун  тиббий  ва лаборатория мебели сотиб  олиш  кўзда  тутилган.   Шунингдек, чекка  ва  бориш қийин бўлган аҳоли пунктларидаги тиббиёт  муассасалари учун  транспорт воситалари, туман  тиббий бирлашмалари, оилавий  поликлиникалар, Саломатлик ва  ўқув марказлари учун   компьютерлар олинади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей