ru en ўз
1 USD = 8182.73  
1 EUR = 10158.86  
1 RUB = 145.1  
ru en ўз

Смотрите на нашем портале репортаж программы «Ахборот» о награждении победителей конкурса «100 лучших инновационных идей женщин»

 

Бош саҳифа / Сайёҳлик / Ўзбекистон хорижлик туристлар оқимини кучайтиришни...

Ўзбекистон хорижлик туристлар оқимини кучайтиришни кўзда тутди

Ўзбекистон республикаси Президентининг “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори имзоланди.

2018 йил 1 майдан бошлаб транзит бўйича ҳаракатланаётган хорижий йўловчиларга келишлари билан 72 соат муддатга қисқа муддатли кириш визаларини бериш жорий этилсин, бунда уларда учинчи мамлакатга авиачипта ва виза (зарурат бўлганда) мавжуд бўлиши ҳамда консуллик йиғимларини тўлаш талаби, шунингдек, тасдиқланган туризм дастурлари бўйича танишув турлари учун уларнинг аэропорт чегара ҳудудидан ташқарига қисқа муддатли назорат қилинадиган чиқиши тартиби назарда тутилди.

Устувор мамлакатлар ва ҳудудлардан Ўзбекистон Республикасига туристлар оқимини кўпайтириш бўйича “йўл хариталари” тасдиқланади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда хорижий туристларни жалб қилиш прогнозини тасдиқлаш ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг хориждаги ваколатхоналари раҳбарлари ва ходимларини жойлашган мамлакатидан туристлар оқимини кўпайтирганлик учун ўз маблағлари ҳисобидан мукофотлаш, юкланган вазифаларнинг бажарилиши таъминланмаган ҳолатларда эса, жавобгарлик чораларини қўллаш тизимини жорий этиш тавсия этилди.

Ўзбекистон республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 2018 йил 1 мартгача туристларга тезкор ёрдам кўрсатиш учун ягона қисқа умумреспублика телефон рақамига эга бўлган Call-марказнинг фаолияти аутсорсинг шартларида ташкил этилишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Саll-маркази фаолият юритиши билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

Туристлар учун йўналишни мўлжалга олишни енгиллаштириш мақсадида чет тилларидаги (инглиз, рус ва бошқа тилларда) кўрсаткичларни ўрнатиш ташаббуси билан чиққан хўжалик юритувчи субъектларга ушбу кўрсаткичларда улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (хизматлар ва ишлар)нинг рекламасини жойлаштириш ҳуқуқи берилади, бунда реклама соҳасига оид қонунчилик талабларига риоя қилиниши таъминланган ҳолда жойлаштирилаётган рекламанинг умумий майдони кўрсаткич майдонининг 40 фоизидан кўп бўлмаслиги лозимлиги белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда олтин буюмлар ҳамда белгиланган тартибда тайёрланган ўлчовли ёмбилар хорижий туристлар томонидан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши тартибининг соддалаштирилишини назарда тутадиган Ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Мазкур қарор ва бошқа янгиликлар ҳақида келгуси мақолаларимизда танишишингиз мумкин.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей