ru en ўз
1 USD = 7883.99  
1 EUR = 9150.95  
1 RUB = 124.89  
ru en ўз

“2018 йил 6–8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси ҳақидаги “Культура-К” телеканалининг репортажини порталимизда томоша қилинг”

Бош саҳифа / Сайёҳлик / Ўзбекистон гидлар ишининг аҳамияти бўйича мунозар...

Ўзбекистон гидлар ишининг аҳамияти бўйича мунозара майдонига айланди

Пойтахтимиздаги Тасвирий санъат галереясида Умумжаҳон гидлар ва экскурсия етакчилари куни доирасида “Буюк ипак йўли: чегарасиз ҳамкорлик” II халқаро гидлар форуми бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Ўзбекистон, Россия, Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Сербия давлатларидан туризм ва маданият соҳасидаги ташкилотлар, Бутунжаҳон туристик гидлар уюшмалари федерацияси, гидлар миллий уюшмалари вакиллари, халқаро экспертлар, гидлар ва музей экскурсияси етакчилари иштирок этмоқда.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз туристик салоҳиятини юксалтириш, соҳа фаолиятини халқаро талаблар даражасида такомиллаштириш ва ривожлантириш борасида улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.

Форум доирасида “Буюк ипак йўли: чегарасиз ҳамкорлик” халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Гидларнинг кундалик фаолиятига бағишланган фотокўргазма ташкил этилди. "Туризм соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Республика маркази" ДУК ва Қозон федерал университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Тошкент ва Бухоро шаҳарларининг гидлари ва музей экскурсияси етакчилари учун халқаро экспертлар томонидан маҳорат дарслари ўтказилади. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей