ru en ўз
1 USD = 8025.83  
1 EUR = 9597.29  
1 RUB = 129.63  
ru en ўз

Ўзбекистон илк маротаба Канн фестивалида тақдим этилмоқда. "Ахборот" дастурининг репортажини порталимизда томоша қилинг.

Бош саҳифа / Сайёҳлик / Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК чипталар нархини арзо...

Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК чипталар нархини арзонлаштиради, бортда телефондан фойдаланишга рухсат беради ва Қарши аэропортини таркибидан чиқаради

2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида “Қарши” халқаро аэропортини “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг таркибидан чиқариб, халқаро аэропортларни бошқариш бўйича махсус компания бошқарувига бериш, аэропорт ҳудудида “Очиқ осмон” режимини, шу жумладан, лоукостер авиакомпанияларини жалб қилган ҳолда жорий қилишни назарда тутувчи “Қарши” халқаро аэропортини ривожлантириш концепциясини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Мамлакатимизда кириш туризмини ривожлантиришда МАК асосий воқеаларнинг диққат марказида бўлади
Бу Президентимизнинг “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида амалга оширилади.

***
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга қатновлар рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида халқаро қатновлар учун авиачипталарни таннархидан паст нархларда сотиш ҳуқуқи берилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК билан биргаликда икки ой муддатда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг солиқ солинадиган базасини арзонлаштирилган нархлар бўйича сотилган авиачипталар суммасига камайтириш механизмини жорий этади.

***
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК нинг ҳаво кемаларида интернетдан фойдаланиш, қўнғироқ қилиш ва СМС хабарлар жўнатиш имкониятлари яратилади. Бу Президентимизнинг “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида амалга оширилади. Ҳаво кемаларида қўшимча пуллик хизматларни амалга ошириш чора-тадбирлари 31 мартга қадар тасдиқланади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей