ru en ўз
1 USD = 8271.27  
1 EUR = 9374.66  
1 RUB = 121.79  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Сайёҳлик / Туристлар белгиланган манзилга вертолёт орқали элт...

Туристлар белгиланган манзилга вертолёт орқали элтиб қўйилади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг «Махсус авиация ишлари» авиакомпанияси туроператорлар, агентликлар ва барча хоҳловчиларга Ўзбекистоннинг гўзал гўшаларига вертолётда сайр қилиш хизматидан фойдаланишни таклиф этади.

«Ўз касбининг устаси бўлган вертолёт учувчилари нафақат сизнинг хавфсизлигингизни таъминлайди, балки сизни манзилингизга тез ва қулай элтиб қўйишади», дейилади МАК ахборот хизмати хабарида.

Ми-8МТВ-1 — ишончли вертолёт, бир парракли схема бўйича бажарилган, иккита газтурбинали двигателга ва уч таянчли шассига эга. Саёҳат учун 16 ўриндиқли ВИП-класс ва 22 ўриндиққа эга бўлган эконом класс Ми-8 вертолётларидан фойдаланилади. Вертолётда сайр қилишнинг ўзига хис жиҳати шундаки, у етиб бориш қийин бўлган жойларга ҳам қўниб ва учиб кета олади.

Ёзги мавсумнинг энг иссиқ палласи — чиллада вертолётни Чимён метеостанцияси вертолёт майдончасида, Чорвоқ оромгоҳи дам олиш зонасида қўндириш ва шу ернинг ўзида қисқа муддатли парвозларни бажариб, дам олувчиларга унутилмас лаҳзаларни ҳадя қилиш мумкин. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей