ru en ўз
1 USD = 8079.28  
1 EUR = 9492.35  
1 RUB = 121.46  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Сайёҳлик / Travelife ўзбек рестораторлари ва отельерларининг ...

Travelife ўзбек рестораторлари ва отельерларининг европалик ҳамкорлари билан мулоқотини енгиллаштиради

Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари ассоциацияси ва Европа экологик ва агросаноат маркази Европа сайёҳлик бозорида сайёҳлик маҳсулотларини ва хизматларини илгари суриш жараёнини осонлаштирадиган Ўзбекистонда Travelife тизимини жорий қилишни режалаштирмоқда.

Travelife тизимининг талабларига мувофиқ у меҳмонхона ва отелларни сертификатлашни ўз ичига олади. Ушбу тизимнинг гувоҳномаси меҳмонхона ёки умумий овқатланиш пунктининг ўз талабларига жавоб беришини англатади. Бугунги кунда бу тизим Европада ва Европа Иттифоқи сайёҳлик операторлари билан ҳамкорлик қилган кўплаб мамлакатларда кенг тарқалган.

Дастурни амалга ошириш йўлидаги дастлабки қадам ўтган ҳафта охирида Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек рестораторлари ва отель ходимлари учун ўтказилган семинарда ташланди. Уни Буюк Британиялик халқаро эксперт Крис Томсон олиб борди.
Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмасининг маълумотларига кўра, ушбу тизимни жорий этишнинг навбатдаги босқичи " Travelife " тизимини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича ишларни ташкил этадиган миллий тренерлар ва сертификатлаш мутахассисларини тайёрлашдан иборатдир.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей