ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Сайёҳлик / Россиялик рэппер MC Doni Ўзбекистонда туризмнинг р...

Россиялик рэппер MC Doni Ўзбекистонда туризмнинг ривожланишига кўмаклашади

Ўзбекистон давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ривожлантиришга ностандарт ҳолда ёндашмоқда: рэп ва R&B ижрочиси, қолаверса, Black Star лейблининг артисти MC Doni Бухорода “Жин” деб номланган клипни суратга олмоқда.

Клип “Оловуддининг сеҳрли шамчироғи” эртакига асосланган. Клипда MC Doni замонавий жин ва инсонларнинг орзуларини ифодалайди. Клипдаги энг муҳим жиҳат – қадимий Бухоро ва маҳаллий колоритдир.
Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ушбу лойиҳа Ўзбекистон туризм брендини, хусусан, Россияда илгари суриш учун янги ёндашув эканлигини таъкидлади.

“Биз сайёҳлик имкониятларини кенгайтириш учун ёшлар орасида машҳур артистларни жалб қиламиз. MC Doni Россияда ёшлар орасида оммалашган ва биз Россия Федерациясидан келадиган ёш туристларни бундай ноанъанавий ёндошув орқали жалб қилмоқдамиз ", – дея таъкидлади Давлат Туризм қўмитасининг раҳбари.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей