ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Сайёҳлик / Наманганда сумалак тайёрлаш бўйича рекорд ўрнатила...

Наманганда сумалак тайёрлаш бўйича рекорд ўрнатилади

Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида Наврўз байрами тантаналари доирасида 20-21 март кунлари биринчи марта ташкил этиладиган “Сумалак сайли” туризм ва миллий қадриятлар фестивалида 5 тонналик сумалак тайёрланади.

Айни пайтда баҳор таоми учун ишлатиладиган масаллиқлар тайёрланмоқда. Жумладан, 2 тонна буғдой ивитилиб, ундиришга қўйилди. Буғдойдан ташқари, сумалакни тайёрлаш учун 2 тонна ун, 1 тонна ёғ, 450 килограмм зоғора уни, 50 килограмм новвот ишлатилади. Ўтган йили 7 тонна палов дамланган машҳур ўчоқ-қозон “хизматда бўлади”. Сумалакни пиширишга катта тажрибага эга 25 нафар онахон жалб этилади.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан тайёрланадиган сумалак узоқ-яқиндан келадиган меҳмонларга тортиқ қилиниш билан бирга, қариялар ва Меҳрибонлик уйларига, маҳаллалардаги кам таъминланган оилаларга тарқатилади.

“Сумалак сайли” туризм ва миллий қадриятлар фестивали моҳиятига кўра, ўзида баҳорий янгиланишга хос байрам шукуҳи, ўзбек халқининг миллий қадриятлари эъзози, саховатпешалик, меҳр-мурувват каби фазилатларни қамраб олган оммавий сайил сифатида намоён бўлади. Фестиваль давомида шаҳардаги кам таъминланган оилалар фарзандларининг никоҳ ва суннат тўйлари ўтказилади.

Фестиваль доирасида турли концерт дастурлари, миллий халқ ўйинлари намойиш этилади. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей