ru en ўз
1 USD = 8271.27  
1 EUR = 9374.66  
1 RUB = 121.79  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Сайёҳлик / "Чорвоқ" эркин туристик зонаси қурилишид...

"Чорвоқ" эркин туристик зонаси қурилишида Франциянинг етакчи компаниялари иштирок этади

22 август куни Франциядаги Ўзбекистон элчихонасида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов «Orex- Loisirs» ва «SCP Geode» француз компаниялари раҳбарияти билан учрашди. KUN.UZ мухбири ҳукуматдаги манбасига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

Учрашув давомида томонлар Франциянинг туризм ва рекреацион зоналар яратиш соҳасида фаолият юритувчи етакчи компанияларини "Чорвоқ" эркин туристик зонасини яратиш доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларга жалб қилиш масалалари муҳокама қилишди. Машҳур маҳаллий брендларни жалб қилиш, пляж ҳордиғи, сув спорти турлари, тиббиёт ҳамда экстремал туризм билан боғлиқ хизмат кўрсатувчи туристик объектларни яратиш, гольф майдонларини қуриш, Чимёнда тоғ кластерини ташкил қилиш кабилар шулар жумласидандир.

Музокаралар якунларига кўра, томонлар 28-31 август кунлари «Orex-Loisirs», «SCP Geode», «Compagnie des Alpes»каби француз компаниялари экспертларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштиришга келишиб олишди. Ташриф давомида "Чорвоқ" эркин туристик зонасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ва аниқ вазифаларни белгилаб олишга доир музокаралар ўтказилади. Мазкур лойиҳаларни амалга оширишда француз компанияларининг асосий ҳамкорлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб белгиланди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей