ru en ўз
1 USD = 8068.17  
1 EUR = 9899.64  
1 RUB = 131.84  
ru en ўз

Пойтахтнинг жанубий вокзали ўз ишини бошлади. Порталимизнинг “Ахборот” дастури репортажини томоша қилинг

Бош саҳифа / Сайёҳлик / Бухоронинг тарихий қисмида электромобиллар хизмати...

Бухоронинг тарихий қисмида электромобиллар хизмати йўлга қўйилди

Бухорода шаҳарни томоша қилувчилар учун RENT-CAR электромобиллар хизмати йўлга қўйилди.

Айни дамда уларнинг сони 2та, лекин яқин орада яна 10 та ана шундай автомобиллар сотиб олинади ва улар сайёҳларга хизмат кўрсата бошлайди.

Ушбу электромобиллар эски шаҳарнинг автомобиллар ҳаракати таъқиқланган кўчалари бўйлаб сайёҳларга хизмат кўрсатади. Айни дамда электромобиллар учун махсус йўналишлар ишлаб чиқилган. У Лаби-ҳовуздан бошланиб, Токи Сарафон ва Токи Заргарон савдо расталари ва Пой Калон мажмуаси бўлаб ўтади ваАркда якунланади.

Ана шундай электромобиллар Самарқанд ва Шаҳрисабзда аллақачон ишга туширилган.Ушбу йўналишларда экологик тоза автомобиллардан фойдаланиш шаҳар аҳолиси вамеҳмонлар учун қулайликлар яратади ҳамда ҳавони тоза тутади.

Бундай ҳайдовчисиз автомобилларни бир неча ойдан тортиб,бир неча соатгача ижарага олиш мумкин бўлади. Автомобиль учун ижара шартномаси тузилаётганда чет эллик сайёҳлардан паспортдан ташқари халқаро тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши талаб этилади.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей