ru en ўз
1 USD = 7883.99  
1 EUR = 9150.95  
1 RUB = 124.89  
ru en ўз

“2018 йил 6–8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси ҳақидаги “Культура-К” телеканалининг репортажини порталимизда томоша қилинг”

Бош саҳифа / Сайёҳлик / Бухорода “эркин мусаввирлар кўчаси” ташкил этилади

Бухорода “эркин мусаввирлар кўчаси” ташкил этилади

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоронинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва қўшимча кўнгилочар тадбирлар турларини йўлга қўйиш мақсадида "эркин мусаввирлар" кўчасини ташкил қилиш ташаббуси билан чиқди. 
Қўмита матбуот хизмати шу ҳақда хабар берди.

Бу бўйича маҳаллий ҳукумат органлари билан иш олиб борилиб, "эркин мусаввирлар" кўчасининг локацияси белгиланди. Шунингдек маҳаллий мусаввирлар фикри ўрганилиб, ушбу лойиҳада уларнинг фаол иштироки таъминланиши кўзда тутилмоқда.

Бундай кўчаларни яратиш тажрибаси етакчи хорижий сайёҳлик марказларида кенг йўлга қўйилган бўлиб, мамлакатимиз пойтахтида ҳам унинг муқобили - Сайилгоҳ кўчаси ёки "Тошкент бродвейи" мавжуд. Бу каби кўчаларда шунчаки сайр қилиш ёқимли: меҳмонлар санъат асарларидан завқ олишади, маҳаллий замонавий санъат намуналари билан танишишади ва ҳатто портретга буюртма беришлари ёки тайёр ишлардан бирини эсдалик учун харид қилишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд. Хива, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари каби бошқа сайёҳлик марказларида бундай лойиҳа катта имкониятларга эга бўлиб, сайёҳлар диққатини тортувчи масканлардан бирига айланмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей