ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Сайёҳлик / АзизАбдуҳакимов: “Туристлар учун қулай автомобилла...

АзизАбдуҳакимов: “Туристлар учун қулай автомобиллар дефицит бўлмайди”

Нима учун Қорақалпоғистонга истисно тариқасида чет эл автомобилларини сотиб олиш учун имтиёзлар берилди? “Туризм ҳақида суҳбат” лойиҳаси доирасида мазкур саволга Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов жавоб беради:

- Қисқа вақт ичида республикада туристик соҳани ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Соҳада бир қатор ҳал этилмаган масалалар мавжудлиги, шу жумладан хорижий фуқаролар учун виза ва паспорт режимини либераллаштириш ишлари секин олиб борилаётганлиги, улар учун электрон кириш визаларини расмийлаштириш имконияти мавжуд эмаслиги, бой ички ва зиёрат туризмлари салоҳиятидан суст фойдаланилганлиги, инвестициялар, хусусан, хорижий инвестициялар секин жалб этилаётганлиги сабабли туризм инфратузилмасининг етарлича ривожланмаганлиги, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари етарлича татбиқ этилмаётганлиги соҳанинг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. Юқоридаги масалаларни ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Ушбу чора-тадбирларнинг муваффақиятли амалга оширишда асосий рол сайёҳлик хизмат кўрсатиш объектларини, айниқса аэропортлар ва меҳмонхоналар, поезд станциялари, мамлакатда ҳаракатланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўлади. Бугунги кунда туристик ташкилотлардаги асосан 40 ёки ундан кўп ўрин учун мўлжалланган туристик автобуслар мавжуд. Энг қисқа вақт ичида, автопаркларни замонавий туристик транспорт воситалари билан тўлдириш бўйича ишларни бошлаш муҳимдир. Маҳаллий автомобилсозликдан биз ушбу турдаги транспортнинг бошқа моделларини кутмоқдамиз.

Таъкидлаш жоизки, яқин келажакда паркни турли қувватлардаги автоуловлар ва турли хил техник хусусиятли автомобиллар билан тўлдиришга алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, мамлакатда кичик гуруҳлар учун мўлжалланган автомобиллар кўп эмас. Шу сабабли бу бўшлиқни тўлдириш учун, туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолияти субъектларини 2022 йил 1 январга қадар – Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган: ҳайдовчи билан биргаликда 8 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган туризм тоифасига оид транспорт воситалари, дор (осма) йўлларни, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар ва иншоотларни қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, аэростатлар (ҳаво шарлари), мотор қайиқ ва квадроцикллар учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилди.

Фармон билан Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олинган лицензияга эга бўлган туризм операторларига истисно тариқасида экстремал турларни ташкил қилиш учун олиб кирилаётган двигатели ҳажми 2,4 л. дан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга бўлган транспорт воситаларига автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш бўйича алоҳида давлат рақами сериясини татбиқ этган ҳолда ва улардан фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш шарти билан 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш орқали амалдаги ставканинг 25 фоизи миқдорида бож тўловларини тўлашга рухсат этилди. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей