ru en ўз
1 USD = 7883.99  
1 EUR = 9150.95  
1 RUB = 124.89  
ru en ўз

“2018 йил 6–8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси ҳақидаги “Культура-К” телеканалининг репортажини порталимизда томоша қилинг”

Бош саҳифа / Сайёҳлик / Азиз Абдуҳакимов: “Тематик хиёбонлар барпо этиш за...

Азиз Абдуҳакимов: “Тематик хиёбонлар барпо этиш зарур”

Бугунги кунда Ўзбекистонда турли аттракционлари бўлган 220 дан ортиқ хиёбонлар мавжуд. Сўнгги йилларда уларни ихтисослаштириш тенденцияси режалаштирилмоқда. Оддий хиёбонлар билан бирга аквапарклар, илк экопарк вужудга келди. Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов мамлакатимизда тематик хиёбонларни барпо этиш фурсати келди, деб ҳисоблайди. У бу ҳақда “Туризм ҳақида монологлар” лойиҳасида кенгроқ маълумот берди.

– Айни вақтда АҚШнинг ўзида 600 дан ортиқ тематик хиёбонлар мавжуд. “Орзулар мамлакати”нинг пойтахти Флорида штати ҳисобланади. Мазкур штатда нафақат Американинг балки дунёнинг энг зўр тематик хиёбонлари “DisneyWorld” ва “Юниверсал Стьюдиос” лар жойлашган . Улар туристик бизнес соҳасидаги бир қанча нуфузли мукофотларни қўлга киритишган. Европада эса кўплаб аквапаркларни ҳисобга олмаганда 20 дан ортиқ йирик тематик хиёбонлар қурилган.
Уларнинг энг машҳурлари йил давомида 2 миллиондан то 10 миллион нафаргача ташриф буюрувчиларни қабул қилади. Франциядаги “Евро Диснейленд”, “Фютюроскоп”, “Вамбл Франс” ва “Астерикс” хиёбонлари киномухлисларнинг севимли хиёбонларидан ҳисобланади. Испания эса 1995 йилда қурилган ўзининг ёзги сайёҳлик мавсуми учун мўлжалланган, саккиз йил давомида лойиҳалаштирилган “Порт Авентура”си билан мақтана олади. Мазкур хиёбон катталаги бўйича Европадаги “Евро Диснейленд”дан кейин иккинчи ўринда туради. Хиёбон 115 гектар майдонни эгаллаган бўлиб,унда 30 та аттракцион, 30 та ресторан, кафе-бар, 22 та савдо дўкони, 6 мингта енгил ва 260 та автобус сиғадиган кенг майдонли автотураргоҳ мавжуд.

Хиёбон меҳмонлари бешта тематик — “Ўртаер денгизи”, “Полинезия”, “Хитой”, “Ёввойи Ғарб” ва “Мексика” ҳудудлари бўйича жойлаштирилади. Германия, Дания ва Нидерландиянинг тематик хиёбонлари ҳам машҳурликда юқорида номлари келтирилган хиёбонлардан деярли фарқ қилмайди. Буюк Британияда эса “Сега Уоролд”, “Леголенд Виндзор” хиёбонлари мавжуд. Шу билан бирга, Шарқда, Жанубий-Шарқий Осиёда ва Океанияда ҳам тематик хиёбонлар кескин ривожланди. Мазкур хиёбонлар бу ерда сайёҳлик саноатининг ажралмас бир бўлагига айланган. Осиё қитъасида Япониянинг Токио шаҳри яқинида жойлашган “Орзулар мамлакати” хиёбони жуда машҳур.
Туризмни ривожлантиришни истаган ҳар бир мамлакат тематик хиёбонларни барпо этиши лозим. Бунинг сабаби шуки, замонавий сайёҳлар нафақат тарихий объектларни томоша қилишни, балки эртаклардаги орзулар мамлакатига саёҳат қилишни ҳам истайди. У илк маротаба кўриб турган мамлакатда янги шоуларни, эсда қоларли янги манзараларни кўришни истайди.

Айнан шунинг учун Давлат туризмни ривожлантириш қўмитасининг ташаббуси билан Хива ва Бухоро шаҳарларида тарихий лаҳзалар акс эттирилган театрлаштирилган шоулар яратиш лойиҳаси устида иш олиб борилди. Хусусан, Бухородаги Аркда амирнинг хорижий элчиларни қабул қилиш эпизоди жонлантирилди. Ушбу постановкада бир аср илгариги тарихий воқеалар ўз аксини топган. Аммо мазкур ғояни ривожлантиришда бу ишлар ҳали камлик қилади. Мақсадимизга эришиш учун тематик хиёбонларни кўпайтиришимиз лозим.

Тематик хиёбонлар қурилса, бу ер оилавий дам олиш марказига айланади. Ҳамма ўзи хоҳлаган мавзу бўйича танлаган хиёбонда ҳордиқ чиқаради. Турли ёшдаги инсонларни бир жойга қамраб олиш учун биринчи навбатда хиёбонлар нафақат кўнгилочар бўлиши, балки ахборот ва билим берувчи характерга эга бўлиши керак. Хиёбонлар тарихий, маданий, географик, спортга ва ҳоказо мавзуларга бағишланади. Уларнинг баъзилари бир мавзу атрофига бирлаштирилган бўлса, бошқалари турли мавзуларни ўз ичига олади.

Масалан, АҚШнинг Огайо штатидаги King’s Island хиёбони ўз ичига 6 та мавзули ҳудудни — Дарёли шаҳар, Ёввойи ҳайвонлар, Байналминал кўча ва бошқаларни киритган. Яна бир мисол Калифорниядаги 100 акр майдонни эгаллаган Great America хиёбони оилавий дам олиш маркази бўлиб, уни ичида “Она шаҳар майдони”, “Юкон ҳудуди”, “Гавань Янкиси”, “Қишлоқ ярмаркаси” ва “Янги Орлеан” ҳудудлари мавжуд.

Бизнинг Ўзбекистонда ҳам ноёб қизиқарли тематик хиёбонлар барпо этиш учун жуда кўп ғоялар мавжуд. Масалан, Самарқанд ён-атрофида Амир Темур ҳарбий лагерини қуриш мумкин. Ушбу лагерни қуриш учун бугунги кунгача сақланиб қолган “Темур тузуклари” ҳужжатли асос бўлиши мумкин. Ушбу нашр бўйича аттракционлар, костюмлаштирилган тетар шоулари ўтказса бўлади. Қолаверса, меҳмонларга рўй бераётган тарихий воқеаларда бевосита иштирок этиш имкониятини яратиш зарур. Бу ерда Темур лашкарлари учун қурол-яроғ ясаб берган, шу билан бирга туристлар учун сувенирлар ҳам ясай оладиган устахоналар очса ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди. Хива атрофида Жалолиддин Мангуберди ҳақидаги афсоналар асосида тематик хиёбон қуриш мумкин бўлади. Сурхондарё вилояти эса ибтидоий одам, цивилизация яралиши ва ривожланиши, дунё динлари билан боғлиқ тематик хиёбон барпо этиш учун жуда мос маскандир. Тематик хиёбонлар учун мавзуларни ўзимизнинг география ва табиатимиз кўрсатиб турибди.

Турган гап, бундай хиёбонлар туристлар талаби асосида яратилади. Инвесторлар мана шундай лойиҳаларни амалга ошириш учун фаолроқ қизиқиш билдирсалар, нур устига аъло нур бўлар эди. Эслатиб ўтамиз, асосий фаолият тури тематик хиёбонларда хизмат кўрсатиш ташкилотчилиги бўлган юридик шахслар тематик хиёбонлар эксплуатацияси бошлангандан санадан бошлаб уч йилгача юридик шахслар даромадидан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, қолаверса, ягона солиқ тўловидан озод этилади. Бундан ташқари, тематик хиёбонлар 2022 йилнинг 1 январига қадар олиб кирилаётган ускуналар, техникалар, хом ашё, буюмларнинг эҳтиёт қисмлари, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган тегишли тартибда рўйхати тасдиқланган қурилиш ва бошқа материаллар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод этилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей