ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлигини очишад...

Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлигини очишади

 Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов Халқаро антидопинг агентлиги (WADA) Бош директорининг ўринбосари Роб Коехлер билан учрашди. Суҳбат жараёнидаги асосий мавзу Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлигини очиш масаласи бўлди.

Маълумки, жорий йилнинг 9-10 март кунлари пойтахтга Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг Миллий ва Минтақавий антидопинг ташкилотлари билан алоқалар бўйича директор ўринбосари Том Мэй ва ушбу ташкилотлар билан алоқа бўйича менежери Франциско Леонлар ташриф буюришганди. Миллий ва Минтақавий антидопинг ташкилотлари вакилларининг ташрифидан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлари билан учрашиш бўлиб, Ўзбекистонда Миллий антидопинг ташкилотини тузиш имкониятларини муҳокама қилиш эди.

Ойбек Қосимов билан бўлиб ўтган бугунги учрашув давомида жаноб Роб Коехлер Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлигини очиш масаласида зарур амалий ёрдамларни аямаслиги, керак бўлса Тошкентга экспертлар ва мутахассислардан иборат комиссия юборишини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Роб Коехлерга таклиф этилаётган ёрдам учун миннатдорчилик изҳор этиб, Ўзбекистон бу масалада WADA билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей