ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистон Олий ва Биринчи лигаси номлари ўзгартир...

Ўзбекистон Олий ва Биринчи лигаси номлари ўзгартирилди

Ўзбекистон Олий ва Биринчи лигаси Суперлига ва Про-лига деб номланади.

Келаси мавсумдан бошлаб «Ўзбекистон Суперлигаси» деб аталади. Биринчи лига эса «Ўзбекистон Про-лигаси» деб номланади.

Футбол федерацияси матбуот хизматининг хабар қилишича, мазкур ўзгариш Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ижроия қўмитаси қарорига кўра жорий этилди.

Ўзбекистон Суперлигасида жами 12та жамоа иштирок этади. Тўртта даврадан иборат мусобақада жами 38та тур ўйинлари бўлиб ўтади. 12та жамоа 33та тур ўтказгач, 2та гуруҳга бўлинишади. Яъни 1−6 ўринларни эгаллаган жамоалар чемпионлик учун, 7−12 ўринни эгаллаган жамоалар эса Суперлигада қолиш учун яна 5та тур ўтказишади.

38-турдан сўнг очколар бўйича 1-ўринни эгаллаган жамоа чемпионликка эришади. 12-ўринни эгаллаган жамоа ПРО-лигага тушиб кетади. 11-ўринни эгаллаган жамоа эса ПРО-лигада 2-ўринни қўлга киритган жамоа билан иккита плей-офф учрашувини ўтказади. Ғолиб жамоа Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Ўзбекистон ПРО-лигасида 16та жамоа иштирок этади. Иккита даврадан иборат мусобақада жами 30та учрашув бўлиб ўтади. 1-ўринни эгаллаган жамоа Суперлига йўлланмасини қўлга киритади. 2-ўрин эгаси эса Суперлиганинг 11-ўриндаги жамоаси билан 2та плей-офф учрашувини ўтказади.

Цюрихда бўлиб ўтган ФИФА судьялар қўмитаси йиғилишида ЖЧ-2018 да ҳакамлик қиладиган бош арбитрларнинг рўйхати эълон қилинди. Унга 25 киши кирган.



  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей