ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Ўзбекистон дзюдочи паралимпиячилари Тошкентдаги жа...

Ўзбекистон дзюдочи паралимпиячилари Тошкентдаги жаҳон кубогида энг юқори поғонага кўтарилишди

Ўзбекистон термаси дзюдо бўйича паралимпиячилар ўртасидаги Жаҳон кубогида 11 медални қўлга киритди, дея хабар қилди Миллий паралимпия ассоциацияси

Жамоа вакиллари тўртта олтин, учта кумуш ва тўртта бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга сазовор бўлди. Кейинги ўринларни Жанубий Корея (4−1−2) ва Украина (2−0−1) эгаллади.

13 та вазн тоифасида 30 га яқин давлат спортчилари кураш олиб борди. Шуҳрат Бобоев (-90 кг), Шерзод Номозов (-60 кг), Феруз Саидов (-73 кг) ва Парвина Самандарова (-57 кг) Жаҳон кубоги совриндори бўлди.

Нурбек Мирзаев (-81 кг), Васила Алибоева (-70 кг) ва Севинч Салаева (-52 кг) эса кумуш медалларни қўлга киритди. Шариф Халилов (-81 кг), Ширин Шарипов (+100 кг), Ферузахон Юсупова (+70 кг) ва Гулруҳ Раҳимова (-70 кг) мусобақанинг бронза медалларига эга бўлди.
Мусобақа регламентига мувофиқ, биринчи ўрин эгалари олтин медаль ва 1000 доллар — иккинчи ўринни қўлга киритганлар кумуш медаль ва 500 доллар, иккита учинчи ўрин соҳиблари эса бронза медаллари ва 300 доллардан пул мукофотига эга бўлишди.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей