ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / UT-эксперт:Спорт. Енгил атлетикачиларимиз қандай ...

UT-эксперт:Спорт. Енгил атлетикачиларимиз қандай имкониятга эга бўладилар?

26 ноябрда  Енгил атлетикачилар  федерацииялари халқаро  ассоциацияси  17 турдаги  дастурларнинг олимпиада нормативларига ўзгаришлар киритди, бундан мақсад  Рио-де-Жанейро Олимпиадасида  кўпроқ  спортчилар қатнашишини таъминлашдир. Бу тузатишлар мамлакатимиз  спортчиларининг муваффақиятларида  қандай акс  этиши  ҳақида Ўзбекистон  енгил атлетика Федерацияси  раисининг ўринбосари Камолиддин Рўзамуҳамедов  сўз  юритди.

– Тузатишлардан  бирида: «Агар  бирон мамлакатда (МОК) ИААФ олимпия  нормативларини бажарган биронта  номзод  бўлмаса, унда  бу МОК   ўзининг энг яхши енгил атлетикачиларини - бир аёл ва бир эркак спортчини ҳоҳлаган тур бўйича  нормативсиз  тақдим  этиши мумкин.  Кўпкураш, стипльчез  ва 10000 метрга  югуриш бундан мустасно.Бу қоида  фақат бир  жинсда квалификацияга  эга бўлган атлетлари бор МОКларга  тегишли: бундай ҳолатда бошқа жинсдаги атлет квалификация нормативисиз олимпия чиптасини  олиши мумкин  бўлади» деб ёзилган.

Бу имтиёзнинг бизга алоқаси йўқ, чунки  атлетларимиз еттита лцензияни қўлга киритишга  улгуришган. Олимпиадага қуйидаги спортчилар боради: Ситора Хамидова, у икки турда – 10 минг  метрга югуриш ва марафонда мамлакатимиз  шарафини ҳимоя қилади.  Светлана Радзивил баландликка сакраш, Сухроб Хўжаев болға отувчилар беллашувида, Мария Хмелевская  марафонда, Бобур Шокиржонов найза отиш ва Екатерина Воронина  еттикурашда иштирок  этади. Бундан ташқари   мураббийларимиз яна 7-8 та лицензия  олиш учун  аниқ имкониятлар бор, деб  ҳисобламоқдалар.

Иккинчи киритилган  янгилик Халқаро ассоциация томонидан  белгиланган нормативлардан юқори  нормативларни белгилаш ҳуқуқига тегишли. Буни биз  қўлламаймиз. Бизнинг мақсадимиз олимпиадада имкон  қадар кўпроқ атлетларимиз иштирок этиши, бу ҳар  қандай ҳолатда  мамлакатда  спортни ривожлантиришга, бўлажак  мусобақаларга атлетларни тайёрлашга  ижобий таъсир кўрсатади.

Енгил атлетика  федерациялари халқаро ассоциацияси дастурнинг 17 тури бўйича нормативларни пасайтирганигина  бизнинг фойдамизга хизмат қилиши мумкин. Бу энди Олимпиадага  кўпроқ спортчилар  бориши  мумкинлигини билдиради. Масалан,  агар уч марта  сакрашда  қатнашувчи  атлетлар аввал 14 метр 20 сантиметрлик натижа билан  Олимпиадада  қатнашишлари мумкин бўлган бўлса, энди саралаш мусобақаларида  бундан беш сантиметр кам натижа  кўрсатган спортчилар  ҳам  ўтиши мумкин бўлади.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей