ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / UT-эксперт: Қиличбозлик оламида Ўзбекистоннинг мақ...

UT-эксперт: Қиличбозлик оламида Ўзбекистоннинг мақоми ўзгарди

Бир йил олдин Ўзбекистон пойтахтида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтганди.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси вакиллари бу мусобақа мамлакатда ушбу спорт турининг сифат жиҳатдан илгарилашига олиб келишини айтишганди. Аслида ўзгаришлар қандай?

Мана шундай саволлар билан Uzbekistan Today мухбири мамлакат мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Геннадий Пелихга мурожаат қилди.

– Апрель ойида бизни Рио-де-Женейродаги Олимпиадага саралаш мусобақалари кутмоқда. Агарда биз Лондон олимпиадасидан олдин фақат битта спортчи – Руслан Кудаевни тайёрлаган бўлсак, у тўрт йилликдаги бош спорт мусобақасига чиқди, унда бу гал 2016 йилдаги Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини учун бизнинг тўртта спортчимиз курашади. Шуни таъкидлашни истардимки, спортчиларни тайёрлашда кўплаб сифатли ўзгаришлар амалга оширилди, улар барча керакли ашёлар билан таъминланди, ўқув-машғулот йиғинларида қатнашишлари ташкил этилди.

 Ўтган йили қиличбозлик дунёсида Ўзбекистонга бериладиган баҳо ўзгарди. Қўшни мамлакатлар терма жамоалари бизга ўқув-машғулот йиғинларига кела бошлашди. Бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ, Жаҳон чемпионатидан сўнг бизнинг марказий залими Марказй Осиё давлатлари ичида тенги йўқ бўлган энг замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Биринчи бўлиб бизга Қозоғистон спортчилари кела бошлашди, ҳозирда Тожикистон қизиқиш билдирмоқда. Агар биз Марказий Осиёда қиличбозлик ривожланган макон деган мақомни сақлаб қолсак, янада яхши бўлар эди. Ўшанда қўшни мамлакат спортчилари доимий равишда бизга ўқув-машғулот йиғинларига ташриф буюриб туришарди.

Бу маблағни тежашни ҳамда уни спортчиларимиз биз билан бир хил даражага эга фақатгина қўшни республикаларга эмас, балки жаҳон даражасида ривожланган қиличбозлик марказларига йиғинларига боришларига йўналтириш имкониятини беради. Корея, Япония, Хитой, Россия ва Европа биздан анчагина узоқда жойлашган бўлиб, бу сафарлар қиммат туради. Бироқ улар бизнинг спортчиларимизнинг маҳорати янада ўсиши ҳамда халқаро мусобақаларда юқори ўринларни эгаллашлари учун зарур.

Бугунги кунда Марказий қиличбозлик зали Марказий Осиёда энг яхшиси ҳисобланади, аммо тез орада бундан ҳам юқори даражадаги марказлар пайдо бўлади. Май ойида Андижон вилоят қиличбозликни ривожлантириш маркази фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Гарчи бу марказ вилоят маркази деб аталаётган бўлса-да, у ерда қўшни мамлакатлар жамоалари билан ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, шунингдек, турли даражадаги мусобақаларни ташкил қилиш  имкониятини ҳам беради. Марказда жойлашган залнинг ўзиёқ Тошкентдагидан икки марта каттароқ, бундан ташқари меҳмонхона, ҳаммом мавжуд бўлиб, мамлакат ва бошқа давлатлар спортчилари учун зарур барча инфраструктура муҳайё қилинган. Бундай йирик қиличбозлик марказларидан яна биттаси Жиззахда бунёд этилади. Айни кунларда айни пайтда марказни қуриш учун зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бир йил давомида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида қиличбозлик бўйича марказлар фаолият йўлга қўйилди. Барча марказлар иккитадан қиличбозлик йўлакчаларини қўлга киритишди. Ўз навбатида, ушбу спорт тури ривожланишига тўсқинлик қилаётган мавжуд барча муаммолар ҳал этилганлигини таъкидлаш керак. Моддий-техник базанинг янада мустаҳкамланиши кадрлар борасида муаммоларни келтириб чиқарди. Бугунги кунда биз кадрлар етишмовчилигини бошдан кечирмоқдамиз, хусусан рапира ва қиличда.

Айтгандек, барча истовчиларни қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Республика чемпионати очилишини кўришга таклиф қилади. Тадбир Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Марказий залида бўлиб ўтади. Учта тур бўйича ҳар бирида 100–150 дан кўп киши қатнашади.

Шу билан бирга, биз бир жойда қотиб қолмоқчи эмасмиз. Халқаро қиличбозлик ассосациясига Тошкентда навбатдаги йирик халқаро мусобақани ўтказиш учун ариза бердик, яъни Осиё чемпионатини. Агарда аризамиз қаноатлантирилса, унда натижа аниқ – Ўзбекистонда қиличбозлик ривожининг навбатдаги тўлқинини кутиш лозим бўлади. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей