ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Улуғбек Бақоев шимолий кореялик футболчиларни “роб...

Улуғбек Бақоев шимолий кореялик футболчиларни “роботлар” деб атади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Улуғбек Бақоев КХДР терма жамоаси футболчиларини роботларга қиёслади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йил 16 июнь куни ЖЧ-2018 саралаши доирасида сафарда КХДР термасига қарши майдонга тушади.

Мазкур ўйин арафасида 11 июнь куни Тошкентда Эрон термасига қарши учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйиндан сўнг “Спорт” телеканали мухбири саволларига жавоб берган Улуғбек Бақоев Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинидан қониқиш ҳосил қилганини айтиб ўтди.

Айни пайтда, бўлажак рақиб ҳақида тўхталар экан, шимолий кореяликларни “жуда ҳам интизомли ва роботдек” футболчилар эканини айтиб ўтди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей