ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Трамполин бўйича жаҳон чемпионатида етти нафар ў...

Трамполин бўйича жаҳон чемпионатида етти нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашди

Бироқ, улар  медалсиз  ва олимпиада лицензиясисиз  қайтишди.

   Бу йил  батутда, акробат йўлакда ва қўшалоқ  мини-трампда    сакраш  бўйича медаллар учун  мусобақада  рекорд даражада кўп – 41  мамлакатдан 300 дан ортиқ спортчи  қатнашди. Олимпиадага лицензия олиш учун  спортчилар  энг кучлилар саккизлигидан  ўрин олишлари зарур эди.  

Батутда  сакраш  бўйича  Екатерина Хилько, Анна Каспарян, Амиран Бабаян, Хусанбой Жонибеков, Самирбек Усмонов ва Моҳирбек Олимжоновлар  медаль учун  курашдилар. Акробат йўлакда сакраш бўйича мамлакатимиз  шарафини  Шавкат Жонибеков  ҳимоя қилди. 

Спортчиларимиз орасида энг яхши натижани  Екатерина Хилько кўрсатди  ва у терма жамоамиздаги  Рио-де-Жанейро Олимпиадасига  йўлланма олиш учун яна бир имконият  олган ягона  спортчидир.   Бу имкониятдан у  Олимпиада очилиши олдидан  Бразилияда  ўтадиган саралаш  мусобақаларида  фойдаланиши мумкин.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей