ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Тошкентда бўлиб ўтган WSB ва APB турнирлари якуни:...

Тошкентда бўлиб ўтган WSB ва APB турнирлари якуни: она замин тафти ёрдам берди

2016 йилнинг 26 февраль куни пойтахтимизнинг «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Бутунжаҳон бокс сериялари The World Series Boxing (WSB)нинг VI мавсум курашлари ҳамда APB турнирининг иккинчи баҳси бўлиб ўтди.

WSB: Ўзбекистон – чемпион

Бокс ихлосмандлари WSB турнири жамоавий ўйинларини қизиқиш билан томоша қилишди, Ўзбекистон ареналарида бундай кўринишдаги мусобақалар биринчи бор ўтказилди. Мухлислар ўзимизникиларни қўллаб-қувватлашди ва улар ҳам ўз навбатида уялтириб қўйишмади. Биринчи куни бизнинг «Uzbek Tigers» жамоамиз 5:0 ҳисобда «Puerto Rico Hurricanes» устидан ишончли ғалаба қозонишди, иккинчи кун бўлса 4:1 ҳисобида «Astana Arlans» устидан ғолиб келишди. Қуйида тафсилотлар билан танишинг.

Биринчи куни 52 кг гача бўлган вазн тоифасида Аброр Қодиров чиқишни бошлади, унинг рақиби Кейбер Авилла эди. Аброр биринчи дақиқаданоқ ташаббусни қўлга олиб, рақибига биронта ҳам имконият қолдирмади. Иккинчи раунддаёқ уни техник нокаутга учратиб, ғалаба қозонди.

Иккинчи бўлиб рингга Элнур Абдураимов (60 кг гача вазнда) кўтарилди, бутун кураш давомида Стивен Руидиаз устидан қўли ғолиб келди ва ҳакамларнинг бир овоздан келган қарорига кўра 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Сўнгра рингга Достонбек Турдиев (69 кг гача) чиқди. У Самуэл Кедено билан жангни бутунлай ўз назоратида ушлади. Рақиби ўзини кўрсатишига имконият бермади. Учинчи раундда техник нокаутга учратиб, ғалаба қозонди.

Шуҳрат Абдуллаев (81 кг гача вазнда) Жуан Карилло билан учрашув ўтказди. Биринчи раундда Шуҳрат ташаббускорликни бой берди, ўзига ишончи камдай кўринарди, лекин у баҳс давомида ташаббусни ўз қўлига олишга муваффақ бўлди ва 3:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

Финал ғалабасини Валавикус Мантаснинг устидан Сардор Абдуллаев (+ 91 кг) қўлга киритди. У бутун жанг давомида рақибидан ҳар жиҳатдан устун турди ва ишончли ғалаба қозонди. Ҳакамларнинг бир овоздан келган қарорига кўра 3:0 ҳисобида ғолиб бўлди.

Иккинчи куни жанг қозоғистонликлар жамоаси «Astana Arlans»га қарши кечди. Чиқишни Ҳасанбой Дўсматов (49 кг гача) ва Темиртас Жусуповлар бошлаб беришди. Ҳасанбой рақибига биронта ҳам имконият қолдирмади ва охирида 3:0 ҳисобида ҳақли ғалаба қозонди.

Иккинчи бўлиб рингга Абдулхай Шарахматов (49 кг гача) ва Меирболат Тоитов кўтарилишди. Абдулхай бешта раунд давомида бирин-кетин комбинацион зарбалар берди ва ақл билан ҳимояланди. Жанг якунига кўра ринг эгалари рақибларидан 3:0 ҳисобида устун келишди.

Мусобақани Фазлиддин Мелибоев (64 кг гача) давом эттирди. Унинг рақиби боксчи Асхат Уалиханов бўлдиФазлиддин Асхатдан устун келди ва ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарорига кўра 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Турнирнинг кейинги икки куни ўзбек спортчилари зарарига бўлди. Хуршидбек Норматов (64 кг гача) Мейирим Нурсултановга қарши рингга чиқди. Яккама-якка кураш тенг бўлди ва ҳатто биринчи икки раундда Хуршидбек нисбатан яхшироқдек кўринди. Аммо Мейирим ташаббусни қўлга олди ва қизғин кураш 3:0 ҳисобида якунланди. У Хуршидбекни мағлубиятга учратди.

Мирзабек Ҳасанов (81 кг гача) Эркин Мухамеджанга қарши чиқди. 5 та раунд якунларига кўра Ўзбекистоннинг бешта вакили кучли деб топилди. Ғалаба бизнинг жамоамизга насиб қилди – 3:0.
 

APB: ўзбекистонликларнинг тенги йўқ

Ўша кунлари APB сериялари турнирида бешта жанг ўтказилди ва уларнинг барчаси ўзбек спортчилари фойдасига якунланди.

52 кг вазн тоифасида Жасурбек Латипов монголиялик боксчи Мурдум Энген Гандуламга қарши рингга чиқди. Кураш жуда қизиқарли кечди, Жасурбек биринчи дақиқаданоқ ташаббусни қўлга олиб, вазиятдан унумли фойдалана бошлади. Рақиби унинг жанг услубларини бузишга беҳуда уринди. Латипов 3:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

69 кг вазн тоифасида Дилшод Маҳмудов испаниялик Юба Ндиайе Сиссохо билан жанг ўтказди. Дилшод баҳсни бутунлай ўз назоратида ушлади ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

75 кг вазн тоифасида Исроил Мадримов Ҳиндистон вакили Кришан Викаш Ядавни маҳв қилди ва қизғин баҳс 3:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи куни яна иккита ўйин ўтказилди.

81 кг вазн тоифасида Зуҳриддин Маҳкамов руминиялик Алехандра Мачедон билан жанг ўтказди. Зуҳриддин олишувни бутунлай назоратига олди ва 3:0 ҳисобида муносиб ғалаба қозонди.

+91 кг вазнда Улуғбек Мубинов Хорватия вакили Марин Миндолжевикни енгди. Жанг жуда қизғин ўтди. Улуғбек учрашувнинг биринчи дақиқасиданоқ ташаббусни қўлга киритди ва секинлик билан учрашувни ўз фойдасига ишлата бошлади, рақиби уни енгишга беҳуда уринди ва 0:3 ҳисобида ютқазди.
 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей