ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Тошкентда биринчи бор Бутунжаҳон бокс серияси ўйин...

Тошкентда биринчи бор Бутунжаҳон бокс серияси ўйинлари бўлиб ўтади

Ўзбекистонда биринчи бор Бутунжаҳон бокс серияси (The World Series Boxing)нинг олтинчи мавсум ўйинлари бўлиб ўтади, деб хабар беради республика бокс федерацияси матбуот хизмати.

Жанглар пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказилади. 26 февраль куни Uzbek Tigers жамоаси Puerto Rico Hurricanes билан тўқнашади. Кейинги куни бизнинг жамоамиз WSB Astana Arlans чемпионига қарши рингга чиқади.

Танлов қоидаларига кўра ҳар бир мамлакат боксчилари, яъни WSB қатнашчилари ўз вазн тоифалари бўйича икки гуруҳга бўлинади. Бу мавсумда барчаси бўлиб 16 та жамоа қатнашади ва улар тўрт гуруҳга бўлинган.

D гуруҳида Ўзбекистон билан биргаликда Қозоғистон, Озарбайжон ва Пуэрто-Рико ҳаракат қилади. Учрашув якунларига кўра, ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар чорак финалга чиқишади. Мавсумнинг барча доимий ўйинлари ва бокс жангининг плей-офф ўйинлари ҳар бири уч дақиқа давом этадиган бешта раунддан ташкил топади.

Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) — бу кам учрайдиган тушунча бўлиб, мамлакатларни бирлаштирувчи дунёдаги биринчи бокс лигасидир. У 10 та вазн тоифасида имтиёзли рақобатлашишга асосланган. Унда жаҳон миқёсидаги мусобақаларда профессионал тарзда қатнашадиган энг яхши боксчилар иштирок этишади.

Барча WSB боксчилари ўз мамлакати номидан Олимпиа ўйинларига қатнашиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей