ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Тошкентда спортнинг урбаник турлари фестивали бўл...

Тошкентда спортнинг урбаник турлари фестивали бўлиб ўтди

Пойтахтимиздаги Экопаркда спортнинг экстремал урбаник турлари бўйича 14 нчи йиллик фестивали бўлиб ўтди. “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” шиори остида ўтган «Тошкент Урбания-2015» фестивали вақтни фаол ўтказишга қаратилган бу қизиқарли ёшлар йўналишининг 50 дан ортиқ профессионал ва бошловчи вакилларини бир майдонга жамлади.

Фестиваль дастури жуда бой ва тиғиз бўлиб чиқди: скейтерлар, роллерлар,велосипедчилар,бибой ва битбоксчилар ўртасидаги мусобақалардан ташқари рақс жамоалари ва кўча акробатларининг (воркаут, паркур, трикинг) бир қатор кўргазмали чиқишлари ҳам бўлди.

Шуни қўшимча қиламизки, ташкилотчиларнинг айтишларича, келаси йили тадбир географияси кенгайтрилади – бундай фестиваллар Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ҳам ташкил этилади.

«Бундай тадбирлар маслакдошларни бирлаштириш имконини беради. Афсуски, ҳозирча биз бундай мусобақаларни тез-тез ўтказа олмаймиз. Мамлакатимизда спортнинг бундай турларини тўлақонли ривожлантириш борасида қийинчиликлар кўп. Масалан, яқин-яқинларгача машғулотлар ўтказиш ва маҳоратимизни ошириш учун ўз базамиз йўқ эди. Ҳозир эса ўзимизнинг яхшигина майдонимиз бор.Уни барпо этишда бизга ҳамкоримиз “Камолот” ЁИҲ жуда яхши ёрдам берди. Муаммолар машғулот ва чиқишлар учун жиҳоз-ускуналарни қўлга киритиш билан боғлиқ, бунинг ягона йўли чет эл магазинлари орқали ҳарид қилишдир. Майда қадамлар билан бўлса-да, биз тўғри йўлдан илгарилаб боряпмиз. Тўсиқларга қарамай, барча болаларда машғулотлар учун қизиқиш ва ғалабалар сари етарли даражада умид пайдо бўлишини истаймиз», - деб айтди Ўзбекистон экстремаль ва тоғ туризми Федерациясининг Тошкент бшқармаси раисининг ўринбосари, фестивалнинг бош мувофиқлаштирувчиси Александр Половников

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей