ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Тошкент вилоятида фудокан каратэ-до бўйича Ўзбекис...

Тошкент вилоятида фудокан каратэ-до бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

31 октябрь-1 ноябрь кунлари Тошкент вилоятининг “Динамо” ФСОда фудокан каратэ-до бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Ёшлар, аёллар ва эркаклар ўртасидаги Кумитэ, Ката, Фукого, Энбу ва жамоавий Ката сабоқлари бўйича мусобақаларда умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин Тошкент шаҳри, иккини ўрин Тошкент вилояти ва учинчи ўрин Сурҳондарё вакилларга насиб этди. Иштирокчиларнинг ёши 5-30 ёшни ташкил этди.

Ўзбекистон фудокан каратэ-до федерацияси бош котиби Музаффар Юсуповнинг айтишича, бундай республика мусобақалари ўтказилишидан асосий мақсадлардан бири ёшлар ва катталар жамоаларини жорий йилнинг 2-6 декабрь кунлари Белградда(Сербия) ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёрлашга қаратилди.

Эслатиб ўтиш лозимки, июнь ойида пойтахтимизда фудокан каратэ-до асосчиси, профессор, тиббиёт фанлари доктори, X дан эгаси Илья Йорга раҳбарлигида семинар ташкил этилган ва уч кун давомида 200 дан ортиқ спортчи спотнинг бу тури сирларини ўрганган эди. Бу тадбир шунингдек, республика ва халқаро мусобақалар олдидан маҳоратни ошириш учун яхши ёрдам бўлди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей