ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Томас Дули: Ўзбекистонга қарши имкониятлар унчалик...

Томас Дули: Ўзбекистонга қарши имкониятлар унчалик кўп эмас

Футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш баҳслари эртанги ўйинида Филиппин терма жамоасининг Ўзбекистон терма жамоасига қарши имкониятлари кам. Бу ҳақда ўйин олди матбуот анжуманида Филиппин терма жамоасининг бош мураббийи Томас Дули маълум қилди.

«Мен ҳаётда реалист инсонман. Ўзбекистон гуруҳдаги энг кучли рақиб. Эртага ҳар бир футболчимиз бор имкониятини ишга солади. Ютамиз деб ваъда беролмайман, аммо охиригача курашамиз», – деди Дули.

Унинг сўзларига кўра, жамоасининг ҳолати яхши, ягона муаммо – бир нечта асосий ўйинчиларнинг йўқлиги. «Биз эртанги ўйинда бор кучи билан ҳаракат қиладиган энг яхши ўйинчиларни олиб келдик», – деб таъкидлади мутахассис.  

У Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги рақибларидан ҳар томонлама устун, жамоа футболчилари кучли, тезкор ва техникасига эга деб ҳисоблайди. Дули тасдиқлаганидек, унинг жамоаси таркибида ҳам турли лигаларда ўйнайдиган кучли ўйинчилар бор, аммо бизникидай футболчилар йўқ. Унинг фикрига кўра, энг муҳими, бу майдонда ҳал қилинадиган қарор, ўйин қанча тезкор бўлса, натижа ҳам яхши бўлади. Мана шу борада Филиппин терма жамоаси Ўзбекистонга қарши биринчи ўйинда мағлуб бўлган эди.

«1:5 ҳисоби мен учун катта сюрприз бўлганди. Тезкор гол барча режаларимизни бузиб юборган. Кучли рақибга қарши иккинчи гол ҳам ўтказиб юборилгач, ўзингизга келишингиз янада қийинлашиб кетади», – деди Дули.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей