ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Тоғ-чанғи спорти: тоғданми ёки тоққа?

Тоғ-чанғи спорти: тоғданми ёки тоққа?

Чимён ҳамиша  хаваскорлик бўлгани каби профессионал тоғ-чанғи спортини ривожлантириш учун ҳам  энг яхши ҳудудий  база сифатида  шуҳрат қозониб келган. Нима  учун бугун  ҳаваскорлар кўпроқ қўшни давлатлар курорт базаларига кетмоқдалар,  спортчилар  тўғрисида  умуман  ҳеч қандай ҳабар  йўқ?  

Uzbekistan Today муҳбирининг  бу  ва бошқа  саволларига Қишки  спорт турлари ассоциациясининг  тоғ-чанғи спорти  координатори,  «12 калит» тоғ-чанғи клуби  раиси  Андрей Воронов  жавоб берди..

 Бизнинг тоғларимиз жуда  хушманзара ва улуғвор,  улардан  фойдаланмаслик  нотўғри  бўлар эди. Чет элларга кетаётганларга  келсак, бу уларнинг  танлови. Шу билан бирга  мамлакатимизда ҳам  тоғ-чанғи  спорти  билан  шуғулланиш  учун имкониятлар  кенгаймоқда. Бунга аввалгидек, Чимён  тоғлари  ҳам  киритилган. «12 калит» тоғ-чанғи  клуби  базасида  ҳаваскорлик  ва профессионал спорт  ривожланмоқда,  туристлар мамнуният  билан чанғи  учмоқда. Тўғри, Белдерсой  дам олиш зонаси  трассалари бугунги кунда кўпроқ  туристлар  учун  кўнгилочар  жойга айланди, у ерда спорт билан шуғулланилмайди. Бир неча йил аввал”Янгиобод туристик  базаси  ташкил  этилди – у ерда ажойиб  чанғи  йўли бор, у  тўлалигича инсон  қўли билан  яратилган.  «12 калит» Янгиабад  базаси доимий  равишда  такомилаштирилмоқда. Жумладан бизда  болалар учун махсус  жойлар  ташкил  этилди  - бу  барча  дам олувчилар учун ҳавфсизлик  ва қулайликни таъминлайди.  Тез  вақт ичида туризмни ривожлантириш  дастури  доирасида  Жиззаҳ  вилоятидаги Зомин ва Самарқанд  вилояти тоғларида  тоғ-чанғи трассалари  вужудга келиши кутилмоқда.  

Айтмоқчи, «12 калит» клуби   базасида республика миқёсидаги барча  мусобақалар -  кубок, чемпионат ва  «Наврўз» мукофоти  учун мусобақалар ўтказилади.

Бу йил Спортнинг қишки  турлари  ассоциацияси Ўзбекистон тоғ-чанғи  спортини   ривожлантириш бўйича янги лойиҳа устида иш бошлади.Угам-Чотқол  қўриқхонаси маъмурияти билан у ерда махсус тоғ-чанғи базаси қурилиши ҳақида  келишувга  эришилди.  Бу жуда муҳим  лойиҳа, зеро  инфратузилма  буткул йўқ  бўлган  шароитларда  машқ  қилиш  жуда оғир. Ундан сноуборд, тоғ чанғи спорт турларини  ривожлантиришда  фойдаланишни  режалаштиряпмиз. Фристайлни қайта тиклаймиз ва эҳтимол, чанғида  югуришни ривожлантиришни  бошлармиз.  Унинг қурилиши  келаси  йил  ёзда  бошланади. У ерда замонавий енгил конструкция  асосида спортчилар жойлашиши, кийимини алмаштириши, ювиниши, йўлга отланишга  тайёрланиши, тушлик қилиши, тунни ўтказиши  мумкин   бўлади. Бундай иншоот бизда биринчи марта  барпо  этилади.  

Халқаро мусобақалар натижалари масаласи ҳақида...

– Ассоциация қўллаб-қувватлаши туфайли спортчиларимиз Чанғи спорти халқаро федерацияси шафелигида  ўтказиладиган, яъни Осиё  ва жаҳон чемпионатлари,Олимпия ўйингларига  лицензия  бериладиган халқаро  мусобақаларда  иштирок этмоқдалар. Маданият ва спорт  ишлари  вазирлиги  томонидан бугунги кунда, афсуски, фақат  республика  мусобақалари молиялаштирилади, хорижий  сафарларга  маблағ ажратилмайди.

Ўтган  2014-2015 йилги мавсумда биз 2 та олтин, 1 та  кумуш ва  1 бронза медаль билан тақдирлангандик. Ҳозирги  вақтда эса  бизнинг  спортчиларимиз   халқаро   мусобақаларда  ҳам  қатнашмоқдалар. Декабрь ойи  бошида  Комилжон Тўхтаев ва  Ксения Григорьева –бизнинг 2018 йилги Олимпиададаги умид юлдузларимиз Урал  минтақасида  ўтган  Россия  кубоги мусобақаларида қатнашишди. Ҳозир уларга Олдиёр Ғоипов. Дамир  Бухарбоев ва  Асилхон Кенжабоев  ҳам қўшилди  ва барчалари бирга Туркиядаги мусобақага  жўнаб  кетадилар. Осиё чемпионати ҳам режада бор, бироқ  у Ливияда  ўтказилиши белгиланган. Агар  манзилни ўзгартиришмаса, унда биз ҳавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда  чемпионатда  қатнашишдан воз кечсак керак.  Бошқа  нуфузли мусобақалар, шунингдек,  халқаро ўқув-машғулот йиғинларида  ҳам қатнашишга  ҳаракат  қиламиз. 

Биз авлодлар ўртасидаги ворисликни  сақлаб қолганимиз билан фаҳрланиимиз мумкин. Режаларимизга кўра, бизнинг  ёш спортчиларимиз январь ойи оҳирида Андорадаги  мусобақаларга  боришлари  кўзда  тутилган.

Сиз Олимпиада-2018 йилнинг олимпиадасини  тилга олдингиз,  бироқ шу билан бирга 2018 йилги ёшлар олимпиадаси ҳақида эсламадингиз...

–Ўзбекистон ёшлар олимпиадасида  иштирок  этмайди. Бу ҳақда тегишли қарорлар қабул қилинган.Тўғри, биз бу олимпиадага  тайёрлангандик, Олдиёр Ғойипов  ва Асилхон Кенжабоевга умид қилгандик..Бироқ, айтишим жоизки, чиқмаган  жондан умид, деган нақл  бор. Саралаш мусобақалари 20 январга қадар  давом  этади. Агар Олдиёр ва Асилхон халқаро  мусобақаларда яхши  натижалар  кўрсатадиган  бўлсалар, бу аввал қабул қилинган  қарорларни  қайта кўриб чиқиш  учун  асос  бўлади  ва биз бу нуфузли мусобақаларда  қатнашишга муяссар  бўламиз.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей