ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Термизда Ат-Термизий хотирасига бағишланган мус...

Термизда Ат-Термизий хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтмоқда

Ўзбек  кураши  кейинги икки йилда дунё миқёсида  ўз   мавқеини  жиддий мустаҳкамлаб олди,  бироқ тезкор  қарорлар  қабул  қилишни  тақозо  этадиган ҳавотирли жиҳатлар  ҳам  йўқ эмас.   Бу ҳақда Ал-Ҳаким ат-Термизий  хотирасига бағишланган кураш  бўйича анъанавий турнир  ўтказилаётган  Термиз шаҳрида  ҳам гапирилди.

Сўнгги ўн йиллик  давомида   нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам  кураш  бўйича турли халқаро мусобақалар ўтказиш анъана бўлиб қолди.Хорижий  мамлакатларда миллий  федерациялар ташкил этилмоқда, улар конфедерация  ва ассоциация  кўринишида халқаро  бирлашмаларни вужудга  келтирмоқда. Спортнинг бу тури билан  шуғулланадиганлар  ва  бу йўналишда  фаолият  олиб борадиган  секциялар  сони ҳам  доимий равишда ўсмоқда. Бироқ  халқаро аренада  ҳар қандай  турдаги спорт ривожининг чўққиси  унинг  комплекс  ўйинлар  дастурига киритилиши ҳисобланади. Бизнинг қитъамизда  унга Осиё  ва Олимпия ўйинлари тегишлидир. 

Кураш Олимп  йўлига биринчи қадамларини  қўйди. Ўтган йили “пляж кураши” деб аталган  курашнинг қадимий турларидан бири расмий қоида  ва янги номга эга бўлди.

Биринчи йилиёқ спортнинг  бу тури Осиё пляж  ўйинлари  дастурига  киритилди. Айтмоқчи, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни –Ўзбекистон  терма жамоаси  эгаллади. Кейинроқ, унинг  бинодаги  Осиё ўйинлари ва жанг санъати дастурга киритилгани маълум бўлди, бу ўйинлар 2017 йили Туркманистонда ўтказилади.  Бу йил Халқаро кураш ассоциацияси яна бир қувончли янгиликни  эълон қилди -  кураш 2018 йилнинг 18  августидан 2 сентябригача  Жакартада(Индонезия) бўлиб ўтадиган ёзги Осиё  ўйинлари дастурига  киритилди. 15 тўплам медаллар учун  кураш олиб борилади.

Шу билан бирга атлетларимизнинг халқаро мусобақалардаги иштироклари  ҳавотир ҳам уйғотяпти. Спортчиларнинг натижаларига  қараб  ғалаба  учун улар кураш  ватанида  туғилганлари  етарли эмаслигини кўпроқ  тушуняпмиз. Масалан, анъанага кўра, Грециянинг Салоники шаҳрида  ўтган кураш бўйича ўнинчи  халқаро турнирда курашчиларимиз биронта ҳам медални қўлга киритиша олмади.

Бироқ умуман  олганда, бугунги мусобақалар мураббийлар таркиби ва  Федерация  ўз вақтида бу ҳавотирли кўрсаткичларга нисбатан  чора-тадбирлар  кўрганини намойиш этмоқда. Курашчиларнинг  чиқишлари барча  соҳалардаги тайёргарлик даражаси ўсиб бораётганини  кўрсатди. Бу эса истиқболда  терма  жамоамиз  халқаро   мусобақаларда юқори натижалар кўрсатишига  умид  уйғотади.  

Бунга Сурҳондарё  вилоятининг Бойсун  туманида ташкил  этилган кураш  бўйича ихтисослшган спорт мактаб-интернати  ҳам  ёрдам  беради.Унда болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг кураш секцияларида шуғулланувчи энг яхши ёш  спортчилар ўз кўникмаларини  ривожлантиришлари мумкин  бўлади. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей