ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Сузувчиларимиз Словениядан 10 та медаль қайтишди, ...

Сузувчиларимиз Словениядан 10 та медаль қайтишди, бироқ йўлланма йўқ

Спортчиларимиз Рио-де-Женейродаги Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш мумкин бўлган Словениядаги халқаро турнирдан қайтиб келишди.

Терма жамоамиз 10 та медални қўлга киритишган бўлса-да, биронта ҳам йўлланмага эга бўла олишмади. Нима учун? Мана шу савол билан Uzbekistan Today мухбири Сузиш федерацияси бош котиби Алишер Ғаниевга мурожаат қилди.

– Бу бошланиш тайёргарлик сифатида биз учун жуда муҳим эди. Мураббийлар ўз ўқувчиларининг маҳоратини кўздан кечириб, ҳар бирига Ўзбекистоннинг спорт базаларида бўлиб ўтадиган ўқув-машғулот йиғини дастурини белгилашди. Умид қиламизки, олдинда турган йўлланмани учун курашлар Россия чемпионатидаги, Қозоғистон очиқ чемпионатидаги ва Люксембургдаги мусобақаларда уларнинг ҳар бири йўлланмани қўлга киритишлари учун бу етарли бўлади.

Спортчиларимиз Словенияга жўнашларидан олдин мураббийи уларнинг олдига қўйган вазифани яхши бажариб қайтишди.

Хуршид Турсунов, Владислав Мустафин икки карра чемпион бўлиб қайтишди, Алексей Дерлюговнинг чиқиши олтин медаль билан якунланди. Даниил Тулуповда иккита медаль  –   50 метрга эркин сузиш усулида кумуш ва 100 метрга эркин сузиш усулида бронза мкофотига сазовор бўлди.

Биз катталар терма жамоасига киритган ёшлар хурсанд қилишди. Нурулло Гулямкадиров 200 метрга баттерфляй сузишда иккинчиликни, Алексей Тарасенко бўлса 200 метрга эркин сузиш усулида учинчиликни эгаллади. Егор Болотовнинг чиқиши ҳам ёмон бўлмади. Бу галги олимпия мусобақаларида улар қатнашишмаса-да, ўйлайманки, кейинги сафар жорий таркиб аъзолари етарлича рақобат ташкил эта олишади.

Ҳозирча эса мен бизда фақат иккитагина йўлланма борлигини ва ҳар иккаласи Раъно Омонованики эканлигини эслатиб ўтмоқчиман. Олимпиадага бошқа сузувчилар ҳам бориши учун қўлимиздан келган барчасини қиламиз.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей